Ёлғон гапириш – соғлиққа зарар
Америка Қўшма Штатлари нинг Нотр-Дам университети физиолог олимлари ёлғон сўзлаш борасида тадқиқот ўтказдилар.
Унда 18 ёшдан 71 ёшгача бўлган 110 киши иштирок этди. Уларнинг ярмига ўн ҳафта давомида ёлғон гапирмаслик топширилди, қолганлари га эса, ҳеч қан дай кўрсатма берилмади.
Ўн ҳафта ўтгач, ёлғон гапирмаганларнинг саломатлиги бошқаларга қараганда анча юқори бўлган. Улар бу вақт мобайнида яқинлари билан муносабатларини сезиларли даражада яхшилаб олишди.
Ёлғон мия фаолиятига салбий таъсир қилади ва тушкунликка олиб келади, юрак хуружи ва мияга қон қуйилиши эҳ тимолини оширади.
Ёлғонни яшириш учун киши катта ақлий қувват сарфлайди. Бу асаб тизимининг фаоллашишига ва уйқусизликка олиб келади.
Сурункали ёлғон иммунитет тизимига жиддий зарар етказади. Тушкунлик гормон ларининг мунтазам ишлаб чиқарилиши танани заифлаштиради.
Одамнинг оғзидан ёлғон чиқиши биланоқ организм миядаги кортизол гормонини чиқаради. У ички аъзоларнинг ишини мураккаблаштириб, уларни тушкун ҳолатга олиб келади, бу эса қорин оғриғи, ич кетиш, кўнгил айниши ва ошқозон касалликларини пайдо қилади. Натижада овқат ҳазм қилиш бузилади, ичакдаги фойдали бактерия лар йўқолади.
Шунингдек, ёлғон гапириш – бодомсимон безга, саратон, семизлик, руҳий тушкунлик, ўз ишидан қониқмаслик ва одамлар билан ёмон муносабатда бўлиш хавфини ошириши аниқланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «“Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?” дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули”, дейишди. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳга ширк келтириш, отаонага оқ бўлиш”, дедилар ва ёнбошлаган ҳолларидан ўтириб олдиларда: “Ёлғон гувоҳлик бериш ёки ёлғон гапириш”, деб қайтақайта такрорладилар» (Имом Бухорий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws