Салмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо
Тўлиқ исми: Салмо бинти Умайс Хасъамия. Отаси: Умайс ибн Маъд ибн Тамим ибн Ҳорис ибн Шаҳрон ибн Хасъам. Онаси: Ҳинд – Хавла бинти Авф ибн Зуҳайр ибн Ҳорис ибн Ҳамота ибн Жарш.
Салмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо синглиси Асмо бинти Умайс билан биргаликда Ислом динини қабул қилган.
У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга турмушга чиқади. Улардан Умома бинти Ҳамза исмли қиз фарзанд туғилган.
Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга “Муслима опа-сингиллар” дея ном берган эдилар. Уларнинг уч нафари машҳур саҳобалар билан: Умму Фазл розияллоҳу анҳо ҳазрат Аббос розияллоҳу анҳу билан, Асмо бинти Умайс Салмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо розияллоҳу анҳо Жаъфар розияллоҳу анҳу билан, Салмо розияллоҳу анҳо Ҳамза розияллоҳу анҳу билан оила қурган. Маймуна онамиз эса суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаларидан бири эди.
Салмо розияллоҳу анҳо Маккада Ҳамза розияллоҳу анҳу билан бирга хотиржам ва ҳузурли яшарди. Уларнинг Умома исмли қизи бор эди. Макка мушрикларининг мусулмонларга қарши зулмлари кучайиб, Ҳамза розияллоҳу анҳу Мадинага кўчиб борди.
Уҳуд жангида Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Салмо розияллоҳу анҳо бева, Умома эса етим бўлиб қолди. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу амакисининг қизи Умомани ўз ҳимоясига олишни хоҳлади. Буни эшитган Зайд ибн Ҳориса ва Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо ҳам васий бўлиш истагини билдиришди. Ҳатто ўрталарида тортишув келиб чиқди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни Ҳамза розияллоҳу анҳу билан биродар тутинтирган эдилар. Зайд розияллоҳу анҳу шунга кўра васийликка талабгор бўлди ва: “Биродаримнинг қизига қарашга, васийлик қилишга мен ҳақлиман”, деди. Буни эшитган Жаъфар розияллоҳу анҳу эътироз билдирди: “Хола ярим она ҳисобланади. Аёлим Асмо бинти Умайс Умоманинг холаси. Шу жиҳатдан унга қарашга биз лойиқроқмиз”.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: “Амакимнинг қизини мушриклар орасидан мен олиб келдим. Бундан ташқари, унга насаб жиҳатидан мендек яқин эмассизлар. Шу сабабли васийси мен бўлишим керак”, деди. Охироқибат Расулуллоҳ алайҳиссаломга мурожаат қилдилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал саҳобаи киромларининг қалбларини юмшатиб, илтифот кўрсатдилар:
“Эй Зайд! Сен Аллоҳ ва Унинг Расулининиг дўстисан!”
“Эй Али! Сен менинг биродарим ва дўстимсан!”
“Эй Жаъфар! Сен ҳам ташқи кўриниш, ҳам феълатвор жиҳатидан менга энг ўхшаган инсонсан!” дегач, “Эй Жаъфар, унга васийликка барчадан кўра сен лойиқсан. Чунки унинг холасига уйлангансан. Аёл билан на хола сининг ва на аммасининг устига никоҳла ниш жоиз эмас”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Кейинроқ Салмо розияллоҳу анҳо Ма динада Шаддод ибн Ҳад билан оила қурди ва ундан Абдуллоҳ исмли ўғил кўрди. Салмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо қизи Умома ва ўғли Абдуллоҳга гўзал одобни, ҳусни хулқни таълим берди.
Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws