Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши турк оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Лайлат ул-Қадр” муносабати билан расман очилди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги Туркиянинг “Yeni Konya” газетасига таяниб.
Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йилда асос солинган лойиҳа тахминан 10 гектар майдонни эгаллайди ва умумий операцион қуввати 50 000 квадрат метрни ташкил этади. Унинг кўргазма залларида Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш босқичлари, Усмон Мусҳафи ва мамлакатнинг Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Уйғониш даврига оид материаллар намойиш этилади.
Тадбирда турли миллатлар, динлар, дипломатик мутасаддилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Марказ, жумладан, Ўзбекистон Халқаро Ислом тадқиқотлари академияси талабалари учун таълим, илмий база ва халқаро ҳамкорлик платформаси бўлиб хизмат қилади. Мазкур тадбирнинг очилишида Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, уни амалга оширишда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди ҳамда рассомлар, ёзувчилар ва ёшларни ушбу меросдан илҳом олиб, янги асарлар яратишга таклиф қилди.
И.Аҳмедов тайёрлади.