Ризқни чиройли талаб қилиш ибодатдир
Аллоҳ таоло ҳаётни ато этган, уни ёрқин илоҳий мўъжизанинг намоёни қилиб яратган, уни нурли илоҳий ҳикматнинг ифодасига айлантирган Зотдир. Ва У – уни парвариш қиладиган Зотдир. Ва У – унга ғамхўрлик қиладиган ва ризқ берувчи ягона Зотдир. Далил сўрайсизми?
Энг заиф, энг ақлсиз ҳайвонларга ҳам бошқаларга нисбатан яхшироқ ва кенгроқ ризқ берилади, масалан, мева қуртлари ва балиқларга. Энг ожиз, энг нозик махлуқотлар эса энг яхши таом билан ризқланадилар, масалан, гўдаклар ва ҳайвон болалари. Аллоҳ ҳалол қилган ризқ махлуқотларнинг шахсий кучи ва танлови орқали эмас, балки уларнинг ожизлиги ва заифлиги орқали берилишини тушуниш учун балиқларни тулкилар билан, Насиҳат Ризқни чиройли талаб қилиш ибодатдир ҳайвон болаларини йиртқичлар билан, дарахтларни ҳайвонлар билан солиштиришнинг ўзи кифоя.
Демак, ризқ ғами билан намозни тарк қиладиган киши, султон унга ризқ ва таъминот бериб турган бўлса-да, машқ ва тайёргарликни ташлаб, қўшинни тарк этиб, бозорда тиланиб ёки ўзича ризқ топишга уринган аскарга ўхшаб қолади.
Бироқ бошқаларга юк бўлмаслик учун фарз намозларни адо этганидан сўнг Олий Зот – Раҳмон ва Розиқнинг раҳмат хазиналаридан ўз улушини топишга ҳаракат қилиш гўзал ва шарафли ишдир. Шундай ният билан қилинган меҳнат ибодат ҳисобланади.
Шайх Саид Курдий Шофеъий
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws