Маржон тубда, кўпик юзада…
Ясир Ҳузаймийнинг қуйидаги сўзини ўқиб қолдим: “Бошланиши Аллоҳга хуш келмаган ҳар қандай муносабатнинг ниҳояси сенга ҳам хуш келмайди (яъни хайрли бўлмайди)”.
Бугун ижтимоий тармоқларда айрим видеолар тар қаляптики, уларда кўнгилни хира қилувчи тасвирларга кўзингиз тушади. Аслида, ўзини ҳурмат қилган қиз бирор йигитнинг ортидан югурмайди, уни деб бошқа қизлар билан соч юлишмайди, бўғишмайди – бу шармандаликдан бошқа нарса эмас.
Унутмайлик, фазилатли аёл-қизлар учун эркаклар ку рашади. Ахир маржон учун ғаввослар денгизга шўнғийдилар, кўпик эса шундоқ ҳам сув юзасида…
“Юзингни ёруғ қилиб олиб кетаман”, деган гап шараф эмас. Қизларимиз бу сўзларга алданиб қолмаслиги керак. Зотан, муслима қизнинг юзи ёруғ! Ёруғ қилиниши учун эса юзлар олдин қаро қилинган бўлади… Аллоҳ сақласин!
Бундай қизларга: “Синглим! Менга ишон, бу ишлар сен га мос эмас, чунки сен муслимасан! Кучғайрат, ҳиссий қув ват, бебаҳо умр ва покиза туйғуларингни елга совурма. Опасинглисига раво кўр майдиган муомалани, яъни ношаръий пинҳон учрашувларни сенга таклиф қилган эркак бунга арзимайди.
Сен, яхшиси, руҳий ва жисмоний саломатлигингни ўйла, тоат-ибодатда бардавом бўл, дарсларни пухта ўзлаштир”, дегим келади.
Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг (эй Муҳаммад!): “Сизларга булардан ҳам яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган боғлар (жаннат боғлари), пок хотин лар ва Аллоҳ тарафидан ризолик (мўминлар учун улуғ неъмат – ризвон) бор”» (Оли Имрон сураси, 15-оят).
«Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос» (Раъд сураси, 26-оят).
Робия НАЖМИДДИНОВА,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 2-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws