Пиёз, саримсоқ устига…
Тобеин авлодидан бўлган Маъдан ибн Абу Талҳа ҳикоя қилади:
Ҳазрати Умар бир жума куни хутба ўқиётиб бундай дедилар:
– Эй мусулмонлар! Ёқимсиз ҳидли икки ўсимликни, пиёз билан саримсоқни еяпсиз. Мен Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг пиёз ва саримсоқ еган киши масжидга келса, унинг қўлидан тутиб ташқарига чиқаришларини ва Бақиъ қабристонига қадар узоқлаштиришни амр қилганларини кўрдим. Буларни ким емоқчи бўлса, пишириб ҳидини кетказиб есин![1]
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
http://hidoyatuz.taplink.ws
[1] Муслим, Масожид, 78; Абу Довуд, Атъима, 40; Ибн Можа, Иқомат, 58; Атъима, 59; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, I, 48.