Душманга қарши бирлаша оламизми?..
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, албатта, амри маъруф қиласизлар, албатта, наҳйи мункар қиласизлар. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло сизга Ўз ҳузуридан иқоб юборади. Сўнгра дуо қилсангиз, қабул бўлмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Динимизда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш фарз амаллардан саналади.
Шундай экан, мўмин киши бир ёмон ишни кўрганда уни қўли билан тўхтатиши, бунга кучи етмаса, тили билан қайтариши керак. Бу жиноятнинг олдини олишда ниҳоятда самарали чорадир.
Қадимдан халқимиз ушбу ҳукмга амал қилиб келган. Ҳатто бир болага етти маҳалла оталик қилган. Шунинг учун бирор ножўя хатти-ҳаракатни кўрганда, миршабни кутиб ўтирмай, ҳар ким им кони борича хатарни бартараф этишга, кишиларнинг молу жонини асрашга уринган. Бугун эса бу қадрият унутилаёзгандек, назаримда.
Яқинда кўчада чиққан жанжалда бир кишини бир неча одам тепкилаши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу воқеа бир мусибат бўлса, ўша ҳолатни кузата туриб, пинагини ҳам бузмаётган кимсалар борлиги яна ҳам ачинарлидир. Охирги пайтларда бу каби ҳодисалар мўмин-му сулмонлар орасида тез-тез учраётгани кишини ўйга толдиради.
Хўш, нега халқимиз бунчалар лоқайд бўлиб қолди? Нима учун бир одамни теп киланаётганини, ҳатто ўлди рилаётганини кўрган кишилар бу зулмга қарши лом-мим демайди? Ёки ички ишлар ходимлари келиб шуғулланмагунича жиноятни тўхтатиш мумкин эмасми? Бу аҳволда, Аллоҳ асрасин, эртага бирор душман юртга ҳужум қилса, биз бирлаша оламизми? Ёки ўшан да ҳам ҳамма ишни давлат идораларига топшириб, ўзимиз бир четга чиқиб кузатиб тураверамизми?
Мазкур ҳодиса жамиятдаги бир қатор иллатлардан дарак, бошқача айтганда, жамият танасидаги дардларнинг бир белгисидир. Бундай иллатларга қарши фақат тегишли давлат ташкилотларигина эмас, балки жамоатчилик қарши курашиши лозим. Бу эса кишилар ўртасида наҳйи мункар, яъни уларни ёмонликдан қайтариш, низолашиб қолганларни яраштириш билан бўлади. Қуръони каримда: “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир” (Оли Имрон сураси, 104-оят), дея амр қилинган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур оят тафсирида амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланишни фарзи айн деб билганлар. Шундай экан, бугун бу фарзни қай даражада адо этяпмиз? Шу ҳақда бир мулоҳаза қилайлик.
Ҳасанхон Яҳё АБДУЛМАЖИД
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws