Зиёрат туризми индонезиялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилмоқда
Индонезияликлар учун Ўзбекистон нафақат янги сайёҳлик маскани, балки Ислом маданияти ва тарихий меросининг муҳим марказига айланиб бормоқда, бу эса уларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Индонезиялик сайёҳларни, айниқса, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлар ўзига жалб қилади. Бу ерда улар меъморий ёдгорликлар, масжидлар ва мадрасаларни, шунингдек, Ислом цивилизациясининг бой меросини ўрганадилар. Зиёрат туризми ҳам бу борада муҳим рол ўйнаб, кўплаб саёҳатчиларни муқаддас жойларни зиёрат қилишга қизиқтирмоқда.
Aсосий диққатга сазовор жойлар Имом ал-Бухорий мажумаси, Баҳоуддин Нақшбандий мажмуаси ва Имом Мотуридий мақбарасидир. Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси хорижлик зиёратчиларда катта таассуротлар қолдирмоқда. Ушбу жойлар индонезиялик мусулмонларнинг диний билимларини чуқурлаштириш имкониятини беради ҳамда уларнинг Ислом тарихини ўрганиш ва маънавий ҳаётини бойитишда муҳим роль ўйнайди,.
Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, жумладан, инфратузилмани яхшилаш, ихтисослаштирилган тур пакетларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш Индонезиядан сайёҳлар оқимининг доимий ўсишига ҳисса қўшмоқда.
И.Аҳмедов тайёрлади.