Ернинг устунлари
Маъруф Кархий айтади: «Ким бир кунда: “Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари ҳолини ислоҳ қил! Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига кушойиш бер, халос эт! Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига раҳм қил!” деб ўн марта айтса, абдоллардан деб битилади”» (Ҳилятул авлиё).
Пайғамбарлар Ернинг устунлари (тутқичи) эдилар. Улар кетгач, Аллоҳ таоло уларнинг ўрнига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидан қирқ кишини ўринбосар қилиб қўйди. Улар “Абдоллар” дейилади. Улардан бири вафот этса, Аллоҳ унинг ўрнига бошқасини пайдо қилади. Ана улар Ернинг устунларидир. Улардан ўттиз нафарининг қалби Иброҳим алайҳиссаломнинг яқиний иймонига баробардир. Улар бу фазилатга намозларининг кўплиги ёки рўзаларининг кўплиги билан эришмадилар. Балки тақво, яхши ният, саломат қалб ва барча мусулмонларга насиҳат қилиш билан етишдилар.
“Китабул авлиё”
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws