Нега аёл қовурғадан яратилган?
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Moмо Ҳавво Одам Атонинг бошқа жойидан эмас, айнан қовурғасидан яратилган?” Донишманд чуқур ўйланиб: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки қалбига яқин бўлсин, қалбининг маҳбубасига айлансин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин, деб унинг қовурғасидан яратилди”, деб жавоб берди.
Ўткир ҲОШИМОВ
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 7-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws