Эътибор ва эътироф
Бугун Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, муфтий ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ва бошқа масъуллар қатнашдилар.
Тадбирни нашриёт бош директори Султонбек Имомназаров очди ва Ҳомиджон домла Ишматбековга сўз берди.
Ҳомиджон домла нашриёт ходимларининг маънавият ва маърифат тарқатишдек сермашаққат ишларини эътироф этаркан, уларнинг қўлга киритган ютуқларидан мамнунлигини айтдилар ҳамда Муфтий ҳазратнинг табригини етказдилар.
Йиғилиш сўнгида жонкуяр ходимларни “Ташаккурнома” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш маросими бўлди. Тўрт нафар ходимга эса “Умра” йўлланмаси тақдим этилди.