Бозорга кираётганда…
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бозорга кирса ва: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямувту, биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай‘ин қодийр»
(Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ягонадир, шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Унга хосдир. Тирилтиради ва ўлдиради, У тирикдир, асло ўлмайди. Барча яхшилик Унинг “қўли”дадир. У ҳамма нарсага қодирдир”) деса, Аллоҳ таоло унга миллионта яхшилик ёзади, миллионта ёмонлигини ўчиради. Унинг даражасини миллион марта кўтаради”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Уйдан чиқаётганда…
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйдан чиқаётиб: “Аллоҳ номи билан (бошлайман). Аллоҳга таваккал қилдим. Ё Аллоҳ, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулмланишдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман” деган дуони ўқир эдилар» (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws