Фарзанд тарбиясидаги хатолар
Фарзандингиз:
– кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари тергайсиз; – ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмайсиз;
– сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмайсиз;
– ўғрилик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермайсиз;
– қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиласиз;
– бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан бақириб гаплашасиз;
– доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмайсиз;
– бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмайсиз;
– бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам унга қўполлик қиласиз;
– ҳадиксираб турадими? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қиласиз;
– жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверасиз;
– сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб қучмайсиз;
– итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборгансиз;
– бошқаларга аралашмайдиган, одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз фарзандингиз учун вақт ажратмаяпсиз.
Доктор Ториқ ҲАБИБИЙ
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws