Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 3. Масжидлар сони кўпаймоқда
Мустақиллик йилларида мамлакатда масжидларни тиклаш, таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш ишлари кенг кўламда амалга оширилди. Натижада аҳолининг ибодат қилиши учун зарур шароитларга эга жоме масжидлар тармоғи ривожланди. Масжидларда намозхонлар учун таҳоратхоналар, кутубхоналар ва бошқа зарур инфратузилмаларни яхшилашга ҳам эътибор қаратилди. 2026 йилнинг биринчи ярми ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 160 та масжид фаолият юритмоқда. Шу даврнинг ўзида яна 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, 41 та масжид реконструкция қилинди ва 10 тасида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.