Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 2. Қуръони карим ва диний адабиётлар оммалашмоқда
Истиқлол йилларида Қуръони каримни ўрганиш, унинг маъноларини она тилида англаш ва диний адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Қуръони карим маъноларининг ўзбек тилидаги таржималари, тафсирлар, ҳадис тўпламлари, фиқҳ, ақида ва ислом ахлоқига бағишланган асарлар нашр этила бошланди. Кейинги вақтларда диний адабиётлар босма шакл билан бир қаторда электрон ва рақамли шаклларда ҳам китобхонларга етказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг нашрларида Қуръони карим тафсири, ҳадиси шариф шарҳи, ақида ва фиқҳга оид материаллар мунтазам эълон қилинмоқда. Бу жараён аҳолининг ишончли манбалар асосида диний билим олиш имкониятини кенгайтирмоқди.