Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 5. Ҳайит намозларини эркин адо этиш имконияти
Рамазон ва Қурбон ҳайитларини умумхалқ руҳида нишонлаш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратилди. Ҳайит кунларида масжидларда жамоат бўлиб ҳайит намозларини адо этиш, қариндошлар ва беморларни зиёрат қилиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш каби халқимизга хос анъаналар кенг давом этмоқда. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланади. Масалан, 2026 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 мартда умумхалқ байрами сифатида нишонланди. Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 27 май муносабати билан эса фуқаролар учун кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.