Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 6. Диний нашрлар ва матбуот ривожи
Ҳуррият диний-маърифий матбуот ва китоб нашри учун ҳам янги босқични бошлаб берди. Қуръон тафсири, ҳадис, фиқҳ, ақида, ислом тарихи ва ахлоқ-одобга бағишланган кўплаб асарларни нашр этиш йўлга қўйилди. “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари, “Ислом нури” газетаси каби диний-маърифий нашрлар аҳолига мунтазам равишда етказилмоқда. Қорақалпоқ тилида ҳам “Hidayat” журнали ва “Islam nuri” газетаси нашр этилиши диний-маърифий ахборот қамровини янада кенгайтирган. Бугун бу нашрларда тафсир, ҳадис шарҳи, ақида, уламолар мероси, оила ва тарбия каби кўплаб йўналишлар ёритиб борилмоқда.