Ҳаёт ойнаси
Қўшнинг тинч – сен тинч.
* * *
Лаънат ёғдирувчи бўлма,
Раҳмат эшитувчи бўл!
* * *
Меҳнат билан ер кўкарар,
Дуо билан – эл кўкарар.
* * *
Ишлаган ош тишлар,
Ишламаган тош тишлар.
* * *
Меҳмон – уйнинг зийнати.
* * *
Бермаганни бериб уялтир.
* * *
Дарахт – илдизи билан,
Одам – дўстлари билан.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 10-сонидан