Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 8. Она ва бола саломатлигига эътибор
Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Туғруқ ва перинатал хизматларни яхшилаш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш, эмлаш ва тўғри овқатлантириш тизимлари босқичма-босқич такомиллаштирилди. Чақалоқларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам ҳуқуқий ва тиббий чоралар кучайтирилди. Ўзбекистонда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватловчи қонунчилик она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш ва тарғиб қилишга доир муайян чекловларни назарда тутади. Ҳозирги босқичда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, UNICEF, WHO ва UNFPA ҳамкорлигида она ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ишлари давом этмоқда.