Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 9. Миллий ва диний қадриятларни тиклаш
Суверенитет халқимизнинг тарихий хотираси, миллий урф-одатлари ва диний қадриятларига муносабатни янгилади. Наврўз, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити каби байрамларни кенг нишонлаш, аждодлар меросини ўрганиш ва муқаддас қадамжоларни обод қилишга катта эътибор қаратилди. Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари мамлакатда расман ишланмайдиган байрам кунлари сифатида белгиланган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқа буюк алломаларнинг илмий-маънавий меросини ўрганишга қаратилган ишлар ҳам кенгайди. Миллий ва диний қадриятларни асраш бугун ёш авлод тарбияси, маънавий меросни сақлаш ва жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ муҳим йўналиш сифатида давом этмоқда.