Масжидул Ҳаромга ташриф буюрувчи аёлларга хизмат кўрсатиш учун кўнгиллилик имкониятлари фаоллаштирилмоқда
IQNA: Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишлари бошқармаси Масжидул Ҳаромда кўнгиллилик ишлари тизимини фаоллаштиришни давом эттирмоқда. Бу жараёнда бир қатор хайрия жамиятлари, ташкилотлар ва кўнгиллилар гуруҳлари иштирок этмоқда. Бу эса Аллоҳнинг Уйига ташриф буюрувчи аёлларга хизмат кўрсатишда ҳамкорлик ва уйғунликни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Кўнгилли аёллар Масжидул Ҳаромга ташриф буюрувчиларга кўрсатиладиган турли йўналишлар ва хизматларни амалга оширишмоқда.
Вазифалар эҳтиёжлар ва хизматларнинг хусусиятига мос равишда майдонда тартибли тақсимланмоқда. Бу хизмат сифатини ошириш, кўнгиллилик ишлари самарадорлигини кучайтириш ва унинг ижобий таъсирини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.
Кўнгиллилик имкониятлари бошланганидан 12 августга қадар ушбу хизматлардан фойдаланганлар сони 167.346 нафарни ташкил этди. Шу билан бирга, кўнгиллиларнинг фаолияти ва уларнинг майдондаги иштирокини мунтазам назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу вазифаларнинг сифатли бажарилиши ва кўнгиллилик дастурларида белгиланган мақсадларга эришилишини таъминламоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар Диний ишлар бошқармасининг кўнгиллилик маданиятини ривожлантириш, кўнгилли аёлларнинг иштирокини тартибга солиш, уларнинг салоҳиятини Масжидул Ҳаромга ташриф буюрувчи аёлларга хизмат қилишга йўналтириш ҳамда уларнинг диний тажрибасини бойитишга қаратилган ишларининг давомидир.
Илёсхон Аҳмедов таржимаси.