Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 11. Рамазон ойини эркин ва муносиб нишонлаш
Рамазон ойининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Рамазон кунларида масжидларда таровеҳ намозлари адо этилиши, Қуръон хатмлари ўтказилиши, ифторликлар ташкил қилиниши ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиши кенг тус олди. Айниқса, сўнгги йилларда Рамазон муносабати билан хайрия ва саховат тадбирларини ўтказиш, нуронийлар, беморлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишга катта эътибор берилмоқда. Масжидлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари ҳам ушбу ойдаги хайрли ташаббусларнинг бир қисмига айланган. Рамазоннинг маънавий-ахлоқий мазмунини аҳолига етказиш мақсадида диний-маърифий суҳбатлар ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шу тариқа, Рамазон ойини муносиб ўтказиш учун диний, ижтимоий ва маънавий шароитлар йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.