Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 12. Диний таълим тизимининг ривожланиши
Диний таълим тизимини тиклаш ва ривожлантириш учун муҳим тарихий имконият яратди. Бугунги кунда мамлакатда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари фаолият юритиб, уларда Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақида, араб тили ва бошқа диний фанлар бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари мазкур тизимнинг муҳим бўғинларини ташкил этади. Кейинги йилларда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номлари билан боғлиқ халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Аҳолининг диний билимга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш курслари ташкил этилди. Натижада диний таълим анъанавий мадраса тизимидан замонавий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ҳам қамраб олувчи кенг тизимга айланди.