Маккадаги яшил ҳудудлар – зиёратчилар ва умра қилувчилар учун дам олиш масканлари
IQNA – Макка Мукаррама шаҳридаги яшил ҳудудлар ва жамоат боғлари шаҳар муҳитини яхшилаш, иқлим таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли, зиёратчилар ва Аллоҳнинг Уйи меҳмонлари учун янада қулай шароит яратишда муҳим аҳамият касб этади.
IQNA сайтининг «Саудия ахборот агентлиги»га таяниб хабар беришича, ҳарорат юқори бўлган даврларда ушбу ҳудудлар ва боғлар айниқса муҳимдир.
Дарахтлар ва ўсимликлар соя ҳосил қилиб, иссиқ ҳавонинг таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Шу тариқа улар иқлимни юмшатиш ва зиёратчилар ҳамда умра қилувчиларга қулайлик яратишда катта роль ўйнайди.
Макка муниципалитети боғлар, яшил ҳудудлар, пиёдалар йўлаклари ва жамоат майдонларини ривожлантириш орқали дам олиш, сайр қилиш, кўнгилочар ҳамда спорт машғулотлари учун қулай муҳит яратишга интилмоқда.
Макка шаҳрида турли ҳудудларда 290 та жамоат боғи ва умумий узунлиги 105 минг метрдан ортиқ бўлган 10 та пиёдалар йўлаги мавжуд. Тахминан 2 километр узунликдаги «Насим» пиёдалар йўлаги бундай ҳудудларнинг энг яхши намуналаридан бири ҳисобланади. Унда сайр ва югуриш учун йўлаклар, яшил майдонлар, ўтириш жойлари ҳамда бепул спорт жиҳозлари мавжуд.
Ушбу чора-тадбирлар ҳаёт сифатини яхшилаш, зиёратчилар ва умра қилувчиларнинг таассуротларини бойитиш ҳамда муқаддас Макка шаҳрида инсон манфаатларига йўналтирилган шаҳар муҳитини ривожлантиришга қаратилган. Бу ишлар Саудия Арабистонининг «2030 йилгача бўлган тараққиёт концепцияси» (Нигоҳ – 2030) мақсадларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ Матбуот хизмати.