Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 16. Ўзбекистоннинг халқаро диний-маърифий майдондаги иштироки
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро диний-маърифий майдондаги иштироки сезиларли даражада фаоллашди. Ўзбекистон уламолари, диний идоралар ва илмий марказлар вакиллари хорижда ўтказилаётган халқаро конференциялар, илмий анжуманлар ва форумларда иштирок этмоқда. Шу билан бирга, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда халқаро миқёсдаги илмий-маърифий тадбирлар ўтказиш амалиёти кенгайди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар меросига бағишланган халқаро конференциялар Ўзбекистонни ислом цивилизациясининг муҳим илмий марказларидан бири сифатида танитишга хизмат қилмоқда. «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида диний бағрикенглик, мўътадиллик ва илмий меросни ўрганиш масалалари халқаро мулоқот мавзусига айланди. Бу жараён Ўзбекистоннинг бой исломий-маърифий меросини жаҳон илмий жамоатчилигига кенгроқ танитиш имконини бермоқда.