Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 17. Диний-маърифий тарғибот ва Қуръон мусобақалари
Диний-маърифий билимларни аҳолига етказиш воситалари анча кенгайди. Телевидение, радио, матбуот ва интернет орқали Қуръон, ҳадис, фиқҳ, одоб-ахлоқ, оила ва тарбия мавзуларида кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланмоқда. Кейинги йилларда Қуръони карим қорилари мусобақаларининг ўтказилиши диний ҳаётдаги муҳим воқеалардан бирига айланди. Бундай танловлар ёш қориларни кашф этиш, Қуръон тиловати маданиятини ривожлантириш ва устоз-шогирд анъанасини давом эттиришга хизмат қилмоқда. Имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми» каби танловларнинг ўтказилиши ҳам касбий билим ва маърифий фаолликни рағбатлантиришга қаратилган. Диний-маърифий тарғиботнинг интернет ва ижтимоий тармоқларда ҳам кенгайиши аҳолининг ишончли диний маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини оширди.