Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 28. Диний-маърифий фаолиятни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш
Диний-маърифий соҳани ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим янгиликлардан бири “Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши бўлди. Фонд масжид ва зиёратгоҳларни обод қилиш, диний-маърифий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга кўмак бериш каби йўналишларда фаолият юритиб келмоқда. Айниқса, Рамазон ва ҳайит кунларида саховат ва хайрия тадбирлари кенг миқёсда ташкил этилади. 2026 йил Рамазон ойида ҳам “Вақф” фонди бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ва кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш ишларида иштирок этди.) Бу фаолият тарихий вақф ва саховат анъаналарининг замонавий ташкилий шаклда давом эттирилаётганини кўрсатади.