Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 27. Диний соҳа вакилларининг халқаро ҳамкорлиги
Кейинги йилларда Ўзбекистон уламолари ва диний соҳа мутахассисларининг халқаро алоқалари янги босқичга кўтарилди. Улар хорижий мамлакатларда ўтказиладиган илмий конференциялар, диний-маърифий форумлар, семинарлар ва учрашувларда иштирок этмоқда. Ўзбекистонда ҳам хорижий муфтийлар, исломшунос олимлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида йирик анжуманлар ташкил қилинмоқда. 2026 йил июнь ойида Ўзбекистон вакиллари Шуша шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг диний масалалар бўйича давлат органлари раҳбарларининг биринчи учрашувида қатнашди. 2026 йил 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термизда ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми эса бу ҳамкорликнинг янги босқичини ифодалади. Форумга 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин хорижий меҳмонлар жалб этилди.