Фотиҳа сураси қўрғондир
Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя ва (турли зарарлардан ҳимоя) қўрғондир.
* * *
Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўйҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг!
* * *
Фотиҳа(ни ўқиб дам солиш) энг улуғ дам солиш, руқядир. Улуғлардан бири: “Замзам сувига бир неча марта Фотиҳа сурасини ўқиб дам солиб, сўнг ичсам, тўлиқ шифо топар эдим”, дейди.
Доктор Аҳмад Исо МАЪСОРАВИЙ
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 11-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws