Уйғоқлик – динимизнинг табиати
Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.
Изоҳ. Агар қилган хатоингизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, ўнгласангиз, бу қандаям яхши… Лекин хатоингизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, унданда яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – унинг хулқи, сергаклик бамисоли томирида оқаётган қондир. Агар бу хулқ ўзгарса, билингки, шайтон дўстингизга айланяпти, натижада нуқсонларингиз гўё кичрайгандек бўлиб, кўзингиз олдида фақат муваффақиятларингиз намоён бўляпти. Энди сиз ўзўзингизга танқидий қараш нарида турсин, ўзгаларнинг ўзгачароқ фикрига ҳам муросасиз бўлиб қоласиз, тезроқ, вақтни бой бермасдан шахсий камолатингиз билан машғул бўлиш ўрнига бошқалардан ўч олишга шошасиз…
Бу тирикликдан кўра ўликликка, нажотдан кўра ҳалокатга яқин ҳолатдир. Агар шу ҳолатга тушмайин десангиз, инсофга чақирилишингиздан олдин ўзингизни инсофга чақиринг!
Рашид ЗОҲИД тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws