Дунё ва охират яхшиликларини сўраш
“Аллоҳуммағфирлий варҳамний ва ъаафиний варзуқний важбурний варфаъний”. Маъноси: “Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, менга офият бер, мени ризқлантир, менинг камчиликларимни тўлдир ва даражамни баланд қил”.
Ҳасаддан сақланиш
“Аллоҳумма тоҳҳир қолбий мин кулли хулқин ла юрзийк. Аллоҳумма тоҳҳир қолбий минал ғилли вал ҳиқди вал ҳасади валкибр”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, қалбимни Ўзинг рози бўлмайдиган барча хулқдан поклагин! Аллоҳ, қалбимни ғилла-ғаш, нафрат, ҳасад ва кибрдан поклагин”.
Ризққа барака сўраш
“Аллоҳумма йа ваасиъал фазл ва йа мааликал мулк, йа ман биядиҳи хозаинус самавати вал арз. Нас‘алука фий ҳазиҳис саъатил мубаарокати ан тарзуқона ризқон васиъан, ҳалалан тоййибан, мубаарокан фийҳ. Ла яфна ва ла янқотеъ”.
Маъноси: “Эй чексиз фазл Эгаси, эй мулк Эгаси, эй осмонлар ва Ернинг хазиналари қўлида бўлган Аллоҳ. Сендан ушбу муборак соатда бизларга кенг, ҳалол ва пок ризқ, йўқ бўлмайдиган ва тўхтамайдиган баракали ризқ беришингни сўраймиз.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws