Мия қон томирларини тозаловчи неъматлар
Бош мия қон томирларини тозалаб туриш – бош оғриғидан халос бўлишга, кайфият ва хотиранинг яхшиланиб, диққатнинг жамланишига имкон беради.
Асал ва ёнғоқ
Беш дона ёнғоқ мағзини майдалаб, бир ош қошиқ табиий асал билан аралаштириб, унга ярим чой қошиқ янчилган долчин, занжабил қўшинг. Аралашмани бир сутка давомида музлаткичда сақланг. Кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилинг.
Пиёз шарбати ва асал
Стаканнинг учдан бири миқдорида пиёз шарбатини сиқиб олиб, бир стакан тоза табиий асалга қўшинг. Тайёр бўлган суюқликни бир чой қошиқдан кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин истеъмол қилинг. Бу восита қон томирларни хилтлардан обдон тозалаб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
Табиий шарбатлар
Тушлик ва кечки овқатланишдан олдин биринчи кун ярим стакан анор шарбати, иккинчи кун ярим стакан олма шарбати, учинчи кун ярим стакан сабзи шарбати ичиш тавсия этилади. Бунда дўкондан олинган шарбат эмас, ўзингиз уйда мазкур маҳсулотлардан янги сиқиб олган шарбатни ичиш лозим бўлади.
Қариқиз илдизи қайнатмаси
Қуритилган қариқиз илдизидан 10 граммини олиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйилади, 8–10 соат тиндирилади, сўнг докадан ўтказилиб, салқин жойга қўйилади. Эритма бир ой давомида 4 ош қошиқдан кунига бир маҳал нонуштадан ярим соат олдин ичилади.
Тана умумий саломатлиги ва мия қон томирларини тозалаб туриш учун ҳар куни нонуштадан олдин бир дона мандарин, бир сиқимдан майиз ва ёнғоқ истеъмол қилиш ҳам жуда фойдали. Шундан 15–20 дақиқа ўтказиб, бир чой қошиғида тоза табиий асал, бир бўлак лимон ва бир ош қошиқ совуқ сиқиш усулида олинган зайтун мойи аралашмаси қайнаган сув билан ичилади. 15–20 дақиқадан сўнг нонушта қилиш мумкин.
“Шифобахш неъматлар” китобидан олинди.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 14-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws