Келгуси йили Озарбайжонда Дин пешволари саммити бўлиб ўтади
Бу ҳақда Кавказ мусулмонлари идораси (КМИ) раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган VII Жаҳон маданиятлараро мулоқот форуми доирасида Ҳайдар Алиев марказида ташкил этилган “Динлар мулоқоти: умумий келажак сари йўл харитаси” номли тадбирда маълум қилди. Бу хусусида “APA.az” хабар берди.
“Форум иштирокчиларига бир қувончли хабарни етказмоқчиман: аввал икки марта Жаҳон дин пешволари саммитига мезбонлик қилган Озарбайжонда келгуси йили мамлакатимизнинг Ислом ҳамкорлик ташкилатига раислиги доирасида Мусулмон оқсоқоллари кенгаши ҳамкорлигида Дин пешволари саммитини ўтказиш режалаштирилмоқда”, – деди у.
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ Матбуот хизмати