Ғийбатдан сақланайлик
Комил мўмин бирон кишини ёмонлик билан тилга олмайдиган даражага етиши учун жидду жаҳд қилмоғи лозим. Агар уни яхшилик билан эсламасангиз, асло уни тилга ола кўрманг.
* * *
Қиёмат куни ғийбат қилган кишининг амаллари ва ҳасанотлари олиб қўйилишини кўз олдингизга келтиринг. Агар сизда бирорта ҳам ҳасанот ва яхши амал қолмаса, унинг ёмонликларидан сизга юкланади.
* * *
Бу дунёда эса гуноҳлар ризқнинг камлигига, тавфиқ ва бараканинг йўқолишига сабаб бўлади. Аллоҳ ҳаққи, айтинг-чи, сиз ғийбатдан нима топдингиз?
Шайх Муҳаммад Совий
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws