Слайдер

Мамлакатимизга эшитиш ва гапириш имконияти чекланган сайёҳлар ташриф буюрди

Чоп этилди Avgust 16, 2019 Мамлакатимизга эшитиш ва гапириш имконияти чекланган сайёҳлар ташриф буюрдиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг 14 август куни Венгрия, Австрия, Италия мамлакатларидан келган саккиз нафар эшитиш ва гапириш имконияти чекланган сайёҳлар пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюрди.

Мамлакатимизга илк марта ташриф буюрган меҳмонлар шу пайтгача дунёнинг 174 та мамлакатида, шу жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркияда ҳам бўлишган.

Чет эллик меҳмонлар ўзлари каби эшитиш ва гапириш имконияти чекланган ўзбекистонлик фуқароларга кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдиришди. Айниқса, меҳмонлар масжидларда ўтказилаётган тадбирларда жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун сурдо таржимонлари хизмат кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини алоҳида таъкидлашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова меҳмонларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари давомида сурдо таржимон-гидлар хизматини таклиф этди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимаси Дилбар Аҳмедова, сурдо таржимонлар Ойдин Худойберганова, Рустам Бердиев ва Зулфия Алиева ҳамда 80 нафардан зиёд имконияти чекланган фуқаролар иштирок этди.

*  *  *

Шу куннинг ўзида эшитиш ва гапириш имконияти чекланган фуқароларга пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани “Зангиота” жоме масжиди имом ноиби Абдуллоҳ Жуманов “Сабр ва шукрнинг фазилати” мавъиза қилиб берди. Мавъиза тўғридан-тўғри сурдо тилига таржима қилиб борилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати