Малайзияда ҳукумат ишларидаги ёш тоифаси 95 ёш этиб белгиланди
Яқинда 94 ёшга кирган Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад ўзининг яна бир йил ҳукуматда туришини эълон қилди.
Муҳаммад Шарқ иқтисодий форуми сессиясида журналистнинг айни пайтда Малайзияда ҳукумат ишларидаги ёш тоифаси бўйича берган саволига “Айни пайтда биз лавозимда фаолият юритиш ёшини 95 ёшгача қилиб кўтардик”, деб жавоб берди.