Ўзбекистон янгиликлари

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Сенат томонидан қатъий огоҳлантириш олди

Чоп этилди Sentabr 30, 2019 Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Сенат томонидан қатъий огоҳлантириш олдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи салбий эътирозларга сабаб бўлгани муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бунга қуйидагича изоҳ берди: – Ижтимоий тармоқларда тўғри муҳокама бўлган, айбимни тан оламан. Ота-онам, опа-сингилларим, фарзандларим ҳам миллий либосда кийинади. Ўша мажлисда қуюшқондан чиқиб кетганман. Имконият берсангиз, хулоса чиқариб, меҳнат қиламан. Ҳар қандай жазога лойиқман.

Сенат комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга қатъий огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилди.