Дунё янгиликлари

Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида етакчи бўлишга интилмоқда

Чоп этилди Noyabr 11, 2019 Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида етакчи бўлишга интилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Россия Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ўртасида биринчи ўринни эгаллашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё анжумани доирасида айтиб ўтди.

Россия элчисининг таъкидлашича, айни вақтда Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкори Хитой ҳисобланади, Россия эса 2-ўринни эгаллайди. “Биз 1-ўринни қайтаришимизга умид қиламиз”, деб айтган Тюрденев.

Унинг таъкидлашича, охирги йилларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик иттифоқчилик ва ҳамкорлик муносабатлари сифатан янги кўриниш олган. “Объектив омиллар бор, биринчи навбатда иқтисодий. Ҳозир жуда муҳим лойиҳа – Россия дизайни бўйича атом электр станцияси қурилиши амалга оширилмоқда. Бундай АЭС яратилиши иқтисодий заруратдир. Лойиҳа Ўзбекистон учун жуда истиқболли ва муҳимдир”, деб таъкидлаб ўтган элчи.

Элчи, шунингдек, Ўзбекистонда Россия нефть-газ компаниялари фаол ишлаётганига эътибор қаратган. “Ўзбекистонда Россиянинг 9 млрд долларлик сармоясидан 8 млрди “Лукойл” ҳиссасига тўғри келади, бироқ бошқа компаниялар ҳам олға бормоқда. Биз бу ерда жиддий мақсадларни кўзлаётган, жумладан геологик қидириш ишларини олиб бораётган “Газпром”ни ҳам ҳисобдан чиқармаслигимиз керак”, деб қўшимча қилган Россия элчиси.