Интернет луғати – Internet
Internet – Интернет. (ингл. Internet, [ˈɪn.tə.net]) – ахборотни сақлаш ва тарқатиш бўйича дунё бўйлаб ёйилган компьютер тармоғидир. Аксаран Бутунжаҳон тармоғи, Глобал тармоқ ёки Тармоқ деб аталади. Интернетдан маълумотларни узатиш қоидалари TCP/IP – Назоратнинг Трансмиссия Протоколи/Интернет Протоколи деб аталади. Интернет асосида Бутунжаҳон ўргимчак тўри (World Wide Web, WWW) ва бошқа кўплаб узатиш тизимлари ишлайди.