Боболар демишки… Ақл тарбияси баёнида
– Худодан, умр бер, деб сўраганларни кўрдим.
Худодан, бахт бер, деб сўраганларни кўрдим.
Худодан, фарзанд бер, деб сўраганларни кўрдим.
Худодан, давлат бер, деб сўраганларни кўрдим.
Худодан, омад бер, деб сўраганларни кўрдим.
Фақат… Худодан, эй, яратган Эгам, мен – нодонга бир чимдим ақл бер, деб сўраган бандасини кўрганим йўқ!
Ўткир ҲОШИМОВ