Европа Иттифоқининг Россияга жорий этган санкциялари ўз кучида қолади
Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича янги расмий вакили Жозеп Борель натижа бўлмаётгани туфайли Россияга жорий этилган санкцияларни бекор қилишга сабаб йўқ, деб ҳисоблайди.
У “Frankfurter Allgemeine Zeitung” газетасига берган интервьюсида шундай баёнот билан чиқди.
“Россияга жорий этилган санкциялар ўз кучида қолиши учун эса сабаблар мавжуд”, деди Борель.
Шунингдек, у, санкциялар ўз ҳолича сиёсат бўла олмаслигини, Россия билан муносабатда манфаатлар мувозанатига доир изланишлар давом этишини таъкидлади.