Интернет луғати – Portal
Portal – (ингл. Portal – дарвоза, кириш): Веб-портал – фойдаланувчини турли интерактив интернет хизматлари билан ушбу сайт доирасида таъминлайдиган компьютер тармоғи. Веб-портал бир неча сайтдан иборат бўлиши мумкин.
Шунингдек, порталлар фойдаланувчининг интернет ёки сайтдан тўғри ахборотни топишга ёрдам берадиган сайтларга кириш нуқталари сифатида ишлайдилар. Бундай порталлар турли хил манбалардан олинган маълумотларни бир хил шаклда ифодалайди. Баъзида улар навигация сайтлари деб аталади.
Одатда, порталлар қидирув вазифаларини бажаради, шунингдек, электрон почта, янгиликлар ва бошқа турли интернет хизматларига киришни таъминлайди.
Веб-порталларнинг концепцияси фойдаланувчиларининг энг кўп сонини жалб қилиш учун максимал интернет-хизматлар сонини бир жойда таъминлашдан иборат.
Юқори миқдорда мижозлар кирадиган барқарор сайтларни ҳам портал деб ҳисоблаш мумкин. Кўплаб порталлар интернет-қидирув ресурслари ва катологлари атрофида шакллантирилган. Шунинг билан бирга, барча фойдаланувчилар учун яратилган универсал порталлардан ташқари, муайян фойдаланувчилар гуруҳининг аниқ (мавзу бўйича) эҳтиёжларига йўналтирилган порталлар ҳам мавжуд. Масалан, Yahoo!, Яндекс, КМ.RU, AUTO.RU.