Мақолалар

  Хотира:  Ҳаёт шоири

Чоп этилди Dekabr 27, 2019   Хотира:  Ҳаёт шоириda fikr bildirishni o'chirish

1992 йилнинг 2 октябри ҳали ҳам эсимдан чиқмайди. Худди шу бугундай жума куни эди. Мен жума кунини яхши кўраман. Ўшанда бунинг сабабларидан бири менга-да севимли ва қадрдон бўлиб қолган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигининг шу кун янги сони чиқар эди. Қисқаси, газетанинг янги сонини олиб, ҳаммадан аввал учинчи бетига кўз югуртирдим. Ва бирдан жуда қувониб кетдим. Саҳифанинг юқори қисми ўнг томонида менинг ҳам шеърларим берилган, бу адашмасам, шеърларимнинг ҳафталикда тўртинчи марта берилиши эди. Рости, бу шеърларни аввал неча марта ўқиганимга қарамай, яна бошдан-охир ўқиб чиқдим. Назаримда, шу дамда мендан бахтиёрроқ киши йўқ эди… Кейин бошқа саҳифалар мутолаасига тушиб кетдим, еттинчи саҳифага келган эканман, таниш чеҳра акс этган сурат ва унинг остида битилган сарлавҳага кўзим тушиб бирдан қотиб қолдим: “Ишонгимиз келмайди, бироқ…”

Ҳалиги қувончлардан бир зумда асар қолмади. Кутилмаганда биров бошимга тўқмоқ тушириб қолгандай карахт бўлиб қолдим, шууримни зулмат қоплади, сўзларни ўқиганим билан маъносини англамасдим… “Сентябрнинг йигирма тўққизинчи куни дўстимиз ва ҳамкасбимиз, шоир Чори АВАЗнинг вафоти тўғрисида тарқалган нохуш хабарнинг дафъатанлигидан ўзимизни йўқотиб қўйдик.

Аслида, ҳар қандай ўлим дафъатандир. У одатдагидек маъюс табассуми билан ўзи ҳақидаги совуқ хабарни ёлғонга чиқарадигандай, шошилинч касалхонага отландик. Афсуски, салкам икки ойдан бери оғир дард чекиб ётган дўстимиз ростдан ҳам нафақат шифохонани, нафақат бизни, балки бу ёруғ дунёни-да тарк этган экан”. Унинг бир гуруҳ ижодкор дўстлари, сўзининг энди-энди бўйи-басти кўриниб келаётган шеъриятимизнинг навқирон авлоди вакилини кутилмаганда бой бериб қўйганларидан куйиб-ёниб, унинг ўзига айтишга-да улгурмаган шоир шахси, шеърияти, орзу-ниятлари борасидаги самимий фикрларини матбуотда эҳтимол биринчи марта изҳор қилишар эди… Буларгина эмас, ўшанда Шоирнинг ўлимидан бутун адабий жамоатчилик ларзага келган.

Мен бу таъзияномани қайта-қайта ўқиб туриб, орада бир қарашда маъюс, аслида шоирнинг ўктам суратига қараб-қараб қўйганча, унинг худди шу расмда, бир йилми, балки ярим йил олдин, эҳтимол, ундан ҳам қисқа фурсатдадир, яна айнан шу нашрда берилган бир туркум шеърлари, айниқса, қаттиқ таъсир қилган бир шеър – унинг қай жиҳатига ҳавасим келгани-ю, қай томони даҳшатга солгани яна бирдан хаёлимга келди. Бу “Жангсиз майдон тарихи” эди. Мана ҳозир ҳам мени ундаги мана бу сатр-сўроқ – “Мен шоҳ ё забун бўламан қачон?” силтаб ташлагандай бўлди… Шунинг таъсиридами, алам билан беихтиёр ўзим-ўзимга деб юбордим: – Фаришталар омин дейишган экан-да, қаранг, шунча тез истагига етказибди…

Бу, албатта, оний туйғу… Лекин уйга келиб, газетанинг ўша шеърлар босилган сонини топиб, айни ўша шеърни қайта ўқир эканман, мен шу пайтга қадар англамаган ва эътибор қилмаган ва эътибор қилишим мумкин ҳам бўлмаган жиҳатлари биринчи бандданоқ ақлу шууримда намоён бўлишга тушди:

Мангу осудадир менинг майдоним,

Бир умр билмади у нимадир жанг.

Бугун совиб, тиниб қолгандир қоним,

Айбдорларни… қўйинг, яхшиси, тингланг,

“Бугун совиб, тиниб қолгандир қоним…”

Энди менга бу мисра башоратдай туюлди. Шафқатсиз ҳақиқат… Яратган шоирнинг каломига эртанинг ҳақиқатини ёки мутлақ ҳақиқатни шундай солар, шундай тиклар экан. Худди тупроқ остидаги уруғдай, у фурсати келмагунча кўринмайди. Фикр ҳам, ҳақиқат ҳам уруғдай униб чиқади, кўкаради, дарахт бўлади. Тасвир воқеликда юз бергачгина, унинг ҳақиқати онгларга етиб боради. Бор ҳайбати билан ҳисларга дахл қилади, танбал тасаввурларни ёради. Истеъдодли муаллифларнинг ёзганларини англаш, тушуниш, яшаш учун ҳам шундай вақт керакдир… Бир мисра мустақил ҳолда бутун бир қисматни акс эттира олиш имконига эга бўлади. Мана биз уни энди… Чори Авазнинг ўзига нисбат бериб ўтирибмиз. Бунга ҳам эътироз бериб бўлмайди… Ҳолбуки, бу сатрни шоир битганида бутунлай бошқа манзара-маънони англатиш учун келтирган, шеър руҳида, матннинг умумий ҳудудида, айни пайтдаги тирик руҳиятнинг турғунлигини жонлантирган…

Мен замон руҳи-ла вояга етдим,

Алдандим, алдадим, унутдим, билдим.

Кўнгил истамаган йўллардан кетдим,

Кўнгил истамаган юмушлар қилдим.

Мен замон руҳи-ла вояга етдим.

Умрим шу. Қўл силтаб кета билмасман,

Гарчанд майдон менга маҳтал, интизор.

Мен ўзимни фидо эта билмасман –

Қонимда кун кўрмай ўтган кунлар бор,

Умрим шу. Қўл силтаб кета билмасман.

Шоир сўзи – иморат. Унинг биринчи, аввало, кўзга ташланадиган устуни журъат. Журъат асарнинг юксак қасри бўйи-басти бўлиб кўринади. Ўқувчини тез, биринчи тўлқинлантирадиган томони ҳам шу журъат. Бадиий асарда ҳеч бир жиҳат журъатдай тез қадрланмайди, оммалашмайди. Журъат шоир довюраклигига берилган ўлчов. Чори Аваз журъатининг самимияти, фош этиш тиғининг ўзига, ўзлигига қаратилганлигидадир, балки: “Алдандим, алдадим, унутдим, билдим”. Аслида бу ўзига андармон бўлиш, жамиятни тузатишни ўзидан бошлаш минг йил олдин шаклланган маърифатимизнинг ҳам қоидасидир. Пайғамбаримиз шундай марҳамат қиладилар: “…Катта жиҳод бу – нафсга қарши жиҳоддир”. “Кўнгил истамаган йўллардан кетиб, кўнгил истамаган юмушларни қилиш”дан тавба қилган лирик қаҳрамон бунинг бош айбдорини ҳам кўрсатиб қўяди: “Мен замон руҳи-ла вояга етдим…”. Бу ҳаддан ташқари довюраклик! Чори Аваз ижодини бошлаганданоқ шу довюраклик йўлида бўлди.

Бу шеърнинг қизғин кутиб олинганининг бир сабаби. Унда авлод фожиасига ҳам тил ато этилганидир. Мустамлака шароитидаги тили боғланган, ақл кўзига мил тортилган ёшлик фожиаси максимал бир даражада алангаланиб турибди.

Шахс фожиаси эса ундан ҳам чуқурроқ талқин қилинади. Шунинг учун ҳам у ўқувчи фикру хаёлини яна ҳам банд этади.

Биламан, эврилиб турар замонлар,

Шоҳлар забун бўлар, забунлар-чи шоҳ.

О, барибир улар бахтли инсонлар,

Мен-чи, на шоҳдирман, на забун, эвоҳ!

Биламан, эврилиб турар замонлар.

 Шеърдаги тиниқ фалсафийлик собиқ тузумда фаолиятсизликка маҳкум этилганимизни англашга ундайди. ХХ асрда неча бир берунийлар янтоқ чопиб, кўрак чувиб ўтиб кетди… Темурлар қарол бўлди, бобурлар пахтазорларга гўнг ташиди… –“Қонимда кун кўрмай ўтган кунлар бор…”

 Руҳоний қувватни, маънавий қудратни чин шеърият уйғотади!

Менга таскин эмас, керакдир талқин,

Токи ўз умримга эмасман ҳоқон.

Қачон бўй кўрсатар мен соғинган кун,

Мен шоҳ ёки забун бўламан қачон?

Менга таскин эмас, керакдир талқин.

“Мен шоҳ ё забун бўламан қачон?” Бу аслида Шекспир Ҳамлети тилидан ҳар бир виждонли инсоннинг ўзига берадиган савол. “Ё ҳаёт, ё мамот!” деган азалий сўроқнинг моҳиятан айнан ўзи. Шунчалик ошкора айтилгани ва шунча тез шоир шахсида юз бергани…

Бу билан мен Ч. Аваз ҳеч нарса қилишга улгурмади, демоқчи эмасман. Асло. Агар шундай бўлганида унинг ўлимидан қарийб ўттиз йил ўтиб ўша кун кечагидек хотирамда жонланмаган бўларди. Шоир ўлими ҳақида неча бир марсиялар ёзилган. Ҳам изтироб, ҳам эътироф, қайғу эса қайта эътибор, ростакамига балки армонли эътибордир. Мен шундай йиғи санъатининг энг яхшиси, яна бир ҳассос шоиримиз Жамол Сирожиддин (Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин)нинг “Чори Аваз марсияси” деб биламан. Шоир шахси, шеърияти ва умуман, камолоти ва абадиятининг нишонга олинган нуқталаридир бу марсия.

Сен соҳири гуфтор эдинг, гуфтора кетдинг, Чорижон!

Сен ошиқи дилдор эдинг, дилдора кетдинг, Чорижон!

Ҳар тур ямон сўздан сани парҳезда тутди Раббано,

Сен ташнайи дийдор эдинг, дийдора кетдинг, Чорижон!

Недур ҳалол, недур ҳаром, сен бохабар эрдинг мудом,

Хамсанг ўтаб ҳар субҳу шом Аҳрора кетдинг, Чорижон!

Қасди малак – жон гавҳари, тутгач фалакни шаҳпари,

Уйсиз эдинг-у, ҳашт дари меъмора кетдинг, Чорижон!

Дўст-о, сани эслаб саҳар, ҳарбанд-бандим қақшатар,

Чор унсуринг чор бўлинар бозора кетдинг, Чорижон!

Бўлганмиди қисмат аён, кетдинг-а, умри жовидон,

Эй дўстлар ичра комрон, Жаббора кетдинг, Чорижон!

Бу кўҳна Турон эллари Ислома қайтсин деб бари –

Пайғамбару асҳоблари – Чорёра кетдинг, Чорижон!

Кездинг Насафу Шошаро, бир нурли чеҳра, дил яро,

Бўлди Сирожий дилқаро, асрора кетдинг, Чорижон!

Шоирнинг, шоирликнинг нодир сифатлари гўзал бир тарзда рақам қилинишини қаранг: соҳири гуфтор – сеҳрли овоз соҳиби; ошиқи дилдор – Ҳақ ошиғи; ташнаи дийдор – ҳақиқатга ташна, инсонга ташна, Аллоҳ жамолига ташна…

Чори Аваз имон лаззатини тотган, имон ҳаловатига биринчилардан бўлиб етган шоирларимиздан эди. Мен Чори аканинг талай шеърларини матбуотда ўқиб таниганимда бу шеърлар ёнига унинг бошяланг ҳолда тушган сувратларини кўп кўрганман. Аммо ҳаётда, эътибор қилиб унга қараган, кўча-кўйда кўзим тушган паллаларда энди бу адл қоматли, ўйчан қиёфали инсоннинг бошида марғилонча дўппи бўларди. Бу дўппи унинг сийрати белгиси бўлиб хотирамда яшаётир. Жамол Сирожиддин ана шу мусулмон шоир сийратини ярақлатиб шеърда муҳрлаган:

Недур ҳалол, недур ҳаром сен бохабар эрдинг мудом,

Хамсанг ўтаб ҳар субҳу шом Аҳрора кетдинг, Чорижон!

Дин, имон сари маънавий эшиклар тобора кенг очилиб борганига қарамай, ҳаром-ҳалолнинг фарқига бормай, бу билан иши ҳам бўлмай, Ҳақни танимасдан қалам қитирлатаётганларимиз қанча? “Хамсанг ўтаб ҳар субҳу шом” – ҳар куни беш маҳал ибодатни ихлосу муҳаббат билан адо этиб, ҳурлар олдига ёруғ юз билан кетиш қанчалик саодат эканлигини билсак эди?..

***

Шоир – меҳр-муҳаббатдан кўз очади. Яна Шоиргина меҳр-муҳаббат ўзига берилган энг улуғ саодат эканини бошқаларга ҳам англатади. Чунки муҳаббат – ҳаётнинг меҳвари. Гул офтобга интилгани каби инсон муҳаббатга талпинади. Чори Авазнинг дастлабки ижодидаёқ ана шу соҳир, жозиб, қудратли, бетаъма ва ҳаётнинг моҳияти бўлган туйғу ўқувчини-да ўзига асир этади. Орзиқтириб-энтиктириб юборади. Менинг назаримда, Чори Авазнинг мана бу шеъри ҳамма замонларнинг шеъридир. Ҳамма маконларнинг ва ҳамма инсонларнинг шеъри ҳам. Покиза, навқирон, таъмасиз, нафсга бедахл муҳаббат. Шоирлик ишқ куйчилиги. Севги ҳофизлиги. Юракнинг тўридаги аломат бир соз сўнгги тори қолгунча, соҳир бир куйни жаранглатаверади:

Қорли оқшом,

Оппоқ олам,

Оппоқ қўшиқ бошлар тун.

Тушга ўхшаш бир нарса бу –

Бир ширин-эй, бир ширин.

Севгининг, туйғунинг, ҳаётнинг кўз очиши ҳам шундай – оппоқ. Ҳамма тимсоллар оқликдан оқликка боради. Шундай шеърлар Абдулла Орипов, айниқса, Рауф Парфи, яна Шавкат Раҳмоннинг ижодида, хусусан, биринчи китобларида порлаб туради. Бу шеърнинг руҳи шу устозларнинг беғубор тароналарига жуда яқин, лекин тамоман янги ва қадим.

Бу дунёда борлигингни

Билмагандек ҳеч замон

Юра-юра рўпарангда

Пайдо бўлгум ногаҳон.

Жилмаясан

Масрур, сархуш

Тун оппоқ қор ичиндан.

Оппоқ оқшом, оқ тун ва сен…

Тушга ўхшайди чиндан.

Бу севгининг афсонавий, хаёлий тарихи. Бу фақат орзу қилинади. Бутун умр, эҳтимол, шу лаҳза учун, шу лаҳзани деб яшалади (“Сени бир бор кўриш-чун фақат, Келиб-кетса арзир дунёга ” М. Абдулҳаким). Зеро, кўнгил истаган чин севги – тун, хаёл, орзу, идеал. Идеалсиз яшаган инсон эса тилсиз махлуқдан биргина фарқи нафсининг йўриғи, унинг қутқуси, хитоби ва истаги билангина ҳаётини охир қилишидир. Ваҳийнинг ўттиз олтидан бирига тенг деб муболаға қилинган шоир илҳоми ҳам севгидан кўз очади, чақмоқдай чақнайди…

Секингина,

Секингина

Пичирлайсан: “Севаман!”

Жавоб қалбдан то тилгача

Минг йил чопар: “Биламан”.

“Севаман” инсоният изҳори, иқрори, таваллоси, муножоти. Чинакам яшашнинг моҳияти шу каломда жам. Бироқ бунгача бутун умр яшаб, етолмаслик ҳам мумкин. Буни ифодалаш Яратганнинг шоирга марҳамати. Одамларнинг минг йили Аллоҳнинг бир кунига тўғри келар экан. Шоирнинг мисраси эса лаҳзада минг йилларни яшайди, тирилтиради, жамлайди. Шунинг учун ҳам ҳақиқий шеърнинг умри ҳам ибтидодан интиҳогача, Ал-мусоқдан Қиёмат қадардир.

Қорли оқшом,

Оппоқ олам,

Куйлар, куйлайверар тун.

Тушга ўхшаш бир нарса бу –

Бир ширин-эй, бир ширин.

Чори Авазнинг севги тароналари йигирмадан, эҳтимол, ўттиз беш ёшигача ана шундай чечакларда очилди, дафтарларда сочилди. Энди ўқувчи қалбида унинг ҳисларини тўлқинлантириб, эҳтимол, янаям жунбушга келтириб, Қиёмат қадар яшашда давом этаверади. Бунга ўнлаб мисоллар келтириш мумкин. Йўқ, бу завқни ҳар бир ўқувчи ўзича туяди, ўзича тасаввур қилади. Буни тўла, яхлит ва турфа ҳолда шарҳлаш бир юракни қўлидан келмайди. Бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ, йўқ!..

***

Бутун ижод автопортрет. Лекин шу қиёфа кўпинча бошқаларникига ўхшаб қолаверади. “Мен” деган билан “У” кўринади. Даъвонинг сохталигидан осмон, барибир, хабар бераверади. Аммо Чори Авазнинг шундай шеърлари борки, агар улар айнан шу шоир томонидан битилмаганида, бошқада ҳеч қачон туғилмаган ва улардаги туйғулар завқидан шеърхон, шубҳасиз,бебаҳра ўтар эди. Катта шоирга унинг Эгаси шундай басират кўзи беради. Балки бу кўз у-бу даражада барчада бўлар, лекин ҳаммада очилмайди. Шоирда унинг белгиси, менимча, шеърдаги инсоний, ижодий жараён оддий одам кўрмайдиган бир маънавий ҳаётнинг ҳеч бўлмаса бир лаҳзасини чизиб беради, кўрсатиб беради, йўналтириб беради. Табиий ҳаёт – биологик ҳаётда бу нарсанинг содир бўлиши эҳтимол амримаҳолдир, аммо маъно оламида тириклик бутунлай бошқача эканини шу басират кўзидаги тасвир намоён этади, керак бўлса, исботлаб ҳам беради. Чори Авазнинг “Мен ҳаётнинг остонасидан…” сатри билан бошланадиган бир шеъри бор. У бошиданоқ бир йўла ҳаёт, ёшлик, ижод, табиат ва одамзод муносабатларининг тадрижи борасида қизиқтирувчан ажиб бир фикр қўзғайди. Сирли, кўринмас, тимсолий экани ҳам ҳар бир чизгисидан сезилади. Ишора, ишора…

Мен ҳаётнинг остонасидан

Эндигина ҳатлаган одам,

Қимтинганга ўхшайман минг йил,

Ичкарига қўймоққа қадам.

Мавҳумми? Нима ҳақида бу мавҳумият? Назаримда, у менга шоирнинг автопортрети, тимсолий кўринишлар эса борган сари ижодкорни ҳам маънавий ҳаёти бўлиб чиқаверади. Шунинг учун руҳиятимизга таъсирини ўтказади:

Бирор кимса ёнимга келиб

Ҳеч менинг ҳолимни сўрмади.

Мен ҳаммани кузатдим минг йил,

Минг йил мени ҳеч ким кўрмади.

Тамагир, ҳисоб-китобли жамиятда бир-бировга муносабат, эътибор ҳамиша шундай. Соф нигоҳга эса ҳаммаси тушаверади. У – кўзгу. Шира босган нигоҳлар эса сўқир бўлиб қолади. Ана шундан кейин таъби нозик, ақлу шуури уйғоқ ўқувчи бу шеър ботиний муносабатлар ҳақида эканлигини англаб етади. Чори Аваз ботин шоири, ботин мусаввири.

Чумолидек қатор ва қатор

Ўтишдилар шошиб, суриниб.

Кўрмадилар баъзида ҳатто,

Кетишса-да, менга урилиб.

Ғалати бир сарсонлик ичра

Туравердим безабон, карахт.

Остонада ботган оёғим

Илдиз отди мисоли дарахт.

Комил одамнинг дарахтга эврилгани, аслида ҳам дарахт эканлигини англатиш шоирнинг кашфиёти. Унинг ақли, тасаввури кашфи. Зеро, фавқулодда шеърият, истеъдод бир нарсани иккинчи нарсага ўхшатганда, одам онгу шуурида бир янги ҳудуд очилади, ўхшашликлар шунчакилик ҳолидан чиқади. Кайфият ҳаққи бир объект ҳамишагилигини йўқотмаган ҳолда энди ўшанга ўхшамас, тамоман янги объектга эврилади… Самимияти қадар бу табиий қабул қилинади. Бундай кашфлар, басират кўзига кўринган манзаралар, эврилишлар сийрат ва онгнинг юлдузли онларида юз бериши мумкин. “Остонада ботган оёғим Илдиз отди мисоли дарахт”. Бу жараён ифодаси қанчалик кенг, сарҳади беҳад бўлса, шунча ўй, фикр, мулоҳаза, иштибоҳ ва ишонч уйғотади олами кубро – ботинимиз борасида:

Япроқларим куйлар безовта:

“Биз одаммиз, йўқ дарахт эмас.

Минг йил бизни ҳеч ким кўрмади,

Энди кўриб қолишмаса, бас!”.

Очиғи, бир ўқувчи сифатида, мен маърифатли шоирни кўпроқ қадрлайман, уни устоз деб ҳам биламан. Чори аканинг ҳам болалигу ўсмирлиги кечган расмий жамият бундан нарида бўлганлигини айтгулиги йўқ… Ҳарқалай, ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталаридан кейинги ўзгаришлар сабаб, Ўзининг марҳамати билан Чори Аваз ҳам биринчилардан  бўлиб, адабиётнинг ҳам, маънавиятнинг ҳам асоси, энг ҳақ йўли маърифат эканлигини ичкин англади. Ҳақ ва ҳақиқат нуридан унинг онгу шуури ёришди. Унинг тузалмас касалликка чалинганини таҳоратга ортиқча ружу қўйганига йўйган бир қаламкашни  биламан. У ҳамон ёши етмишдан ошганида соғлигини пайида сувдан, намдан ўзини эҳтиётлаб, покланишдан, ибодатдан ўз ҳаётини юқори қўйиб, бундан керилиб  ҳам яшаётир. Лекин бу шахсий ҳаёт яна қанча давом этиши мумкин? Чори ака эса шу маърифат йўлида етти-саккиз йилги умрида шунчалик хайрли ва баракали яшадики, менимча, унинг ўлчами, миқёси, хайр ва баракоти Аллоҳ абадияти қадар чексиз, Аллоҳ марҳамати қадар кенг ва ёруғ, шу қадар ажри ҳам азимдир иншоаллоҳ. Уни эрта ҳузурига чорлагани сабаби ҳам Ўзигагина аён. Лекин ўз амрларига “лаббай” деган бандасини ўз ҳолича ёрдамсиз ташлаб қўйиши бизнинг эътиқодимиз доирасига ҳам сиғмайди. “Зеро, ҳеч бандага зарра мисқол зулм қилинмас!” (Қуръони карим, Ғофир сураси, 17-оят).

У шу йилларда бир-биридан гўзал, васият каби қадрли битиклар ижод қилди. Улардан биргинаси “Илм” шеъри ҳақида баҳоли қудрат фикр юритмоқчимиз.

Англаб қолдим, бураб чизилган роҳим,

Бир кун мусаввирни тутади оҳим,

Аммо сен тоқатлар қил деган илм,

Мени шу тоқатдан айирма энди.

Биз илм деганда нимани тушунамиз? Моддаларнинг хоссаси, жисмлар таркиби, фойда ва зарари, ҳар нарсанинг хатти-ҳаракатларини… Аммо шу моддиятнинг Эгаси, Яратувчиси ҳақида тасаввуримиз ноқис, имон-ишончимиз бўлмаса, бу билганларимиз бор-йўғи маълумот бўлиб қолади, ҳаёт тарзимизни рисоладагидек ташкил қилишга у ҳеч бир  фойда бермайди,  айниқса, маънавий ҳаётимизга ҳеч бир алоқасиз, унинг озуқаси учун бесамар бўлиб чиқади. Даҳшатлиси, моддий дунё, ноҳалол жамият бизга илм деб ана шундай маълумотларни миямизга тиқиштирди-ю, уни англатадиган, ўргатадиган асл асосни чўпчак, афсона деб эълон қилди. Уларга ишонишни-да қатъий тақиқлади. Чори аканинг бу шеъри илмсизликни илм воситасида англаш маърифатидир.

Англаб қолдим, бураб чизилган роҳим,

Бир кун мусаввирни тутади оҳим…

Бу икки сатрнинг сиртқи ва ички тасвири бор, юзаки ўқиган шеърхон бирини иккинчисига чалкаштириб, даҳшатга ҳам тушади. Бундаги йўлсоз ҳам, мусаввир ҳам банда – даҳрий жамият ва унинг доҳийчалари рамзий исми экани англангачгина барини тушунасиз. Зеро, бизнинг ҳаёт йўлимизни қайдан қайгача боришини чизадиган, белгилайдиган Зот – барҳақ. Унинг бир исми Мусаввир…

Одамнинг бу ҳаётдаги фаолияти, ибодати ҳам илми қадардир. Энг оддий тавсиядан бошланади илм: “Аммо сен тоқатлар қил деган илм, Мени шу тоқатдан айирма энди”.

Мураббийимиз нимани бандасига буюришини қуръонхонлар яхши билишади, Аллоҳ сабрга чақиради. Шеърдаги “тоқат” ана шу сабрнинг бир синоними – маънодоши. Илмнинг эшиги сабр. Илмга киришиш сабрдан бошланади. Сабр – Аллоҳнинг мусулмонга, ўз Яратувчисига итоаткор бўлишни ўрганишни истаган одамга билдирган биринчи илми, илк тавсияси. Шу биринчи йўриққа қанчалик амал қилсак, шунчалик хосиятга эга бўламиз. Шунчалик тўғри йўлга тушиб оламиз. Яратганнинг синовларига тадбир билан сабр қилиш, тоқат қилиш лозим. У эса бизга тоқатимиздан ортиғини тавсия қилмайди.

Ҳар қандай маърифий шеър – дуо. Чори Авазнинг “Илм”ининг ҳар банди дуо билан расо бўлади. Дуо билан парвозланиб боради.

Аммо сен тоқатлар қил деган илм,

Мени шу тоқатдан айирма энди.

Назаримда, шеърдаги дуо ҳаёт тарзига айланса, комиллик озиқасининг тотини туямиз. Шунда шахс шижоатининг меҳвари ҳам тез айланади.

Дилга дарзлар тушди ўйласам элим,

Бир кун ўз қаддини тикларми тилим?

Эй сен, эй қаноат қил деган илм,

Мени қаноатдан айирма энди.

Шоир мазлум эди, биз мазлум эдик. Бой берилган қадриятлар, йўқ этилган эзгу одатлар… Шуларни айтиш учун инъом этилган тилимиз Чори Аваз шеърини ёзаётганида қандай бечора аҳволга солинган эди. Фақат маърифатгина гўзал бир кураш йўлини кўрсатиб бера олар экан. Шоиримизнинг ҳам армонли орзулари кун келиб ижобат бўлмадими? Мана унинг йўл-йўриғи, даъвати, ўгити, ибрати: “Эй сен, эй қаноат қил деган илм, Мени қаноатдан айирма энди!”

Қаноат – тоқатдан юксак. Тоқатда фақат сабр қилиш, чидаш бор, қаноат энди бу чиройли сабр, илмли одат, иродага бўйсунган, оқибати хайрли эканлиги билинган сабрдир. Шунинг учун ҳам ҳазрат Навоий қаноатни гул деб биладилар. Унда ёмонликдан тийилиш, парҳез, нафсни жиловлаш, кўнгилни тўқ тутиш хислатлари балоғатга етгандир. Тоқат тараққий этиб, илм билан неча бир бутоқ чиқариб, қаноат гулини очилтиради.

Атрофларга боқдим эл бўлар деб ким,

Меҳрибон кўрмадим, зил кетди кўнглим.

Шунда нажот берган – юпатган илм,

Мени шу нажотдан айирма энди.

Шайтони алайҳи лаъна имкони бўлди дегунча инсон йўли устида кўринмас бир ҳолда ўтириб олиб қутқуга солади, уни тўғри йўлдан оздириш пайида бўлади. Шунинг учун ҳам маърифат аҳли теваракка термулиб, ҳамкор излайди, нафснинг минг кўйларга солганидан изтиробга тушади. Буни ҳаммадан кўра имондор шоир чуқурроқ ҳис қилиб жони бўғзига тиқилади. Имонли шоирда Исолик сифати бўлади. У биродарларининг гуноҳи учун ҳам ўзини гуноҳкор ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам ичидан йиғи отилиб келаверади. Аммо бу кўз ёшлар булоқ зилолидек мусаффодир. Ва шубҳасиз, маърифатли шоир руҳининг кучлилиги нажотни кўра олганида. Ахир, у Яратганининг биринчи сифатлари Раҳмон ва Раҳим эканлигига имон келтирган, Меҳрибоннинг нажот қўлини узатишига жуда-жуда ишонади. Илми эса бунинг нажот эканлигини англатади. Бош Алим – Олим муқаддас китоблари орқали буни билдирган. Биз шоирга соме бўлиб, шу дуони унутмасак бас: “Мени шу нажотдан айирма энди”. Шунда одми бир ҳаётда ҳам мўъжиза юз берганининг гувоҳи бўламиз:

Аста-аста ишга ўрганди қўлим,

Ҳаром-ҳаришлардан поклади жисмим.

Менга ҳаёт берган – яшатган илм,

Мени шу ҳаётдан айирма энди.

Мусулмон шоирнинг ҳаёти нимадан изга туша бошлаганини кузатар эканмиз, шеърнинг самимияти ибрат олишга ундамайдими? Учинчи мисра, бизнингча, инсонлик моҳияти борасидаги тезисдир.

Мусулмонча яшашни бошлаган қайтадан туғилади. Ҳаётнинг қайси, қандай лаҳзаси чинакам умр, истиқомат эканлигини англаркан, Алимга юзланади, унга шундай улуғ бир дуо қилади:

Мени шу ҳаётдан айирма энди!

Жиддий адабиёт борки, инсон ҳурлиги, эркинлигини дахлсиз билади, унинг бу дунёга қул, қарамлигини энг разил иллат, энг тубан ҳолат деб ҳисоблайди. Буни кўрсатиб, ундан халос бўлишга ундайди. Чинакам адиб эса ҳаётини шунга тикади. Аммо маърифатсиз инсоннинг эркинлиги унга нима беради! Бу эркинликнинг туговсиз кулфат, нафсга баттарроқ қуллик, чидовсиз мусибатга бошлаши ҳақиқат ва яна ҳақиқат эмасми?! Бу ҳурлик ўзи каби кимгадир ҳоким, кимгадир қул бўлиб қолишга олиб бормаслиги керак. Бу борада мукаммал динимиз энг тўғри тавсия, асл дастурни бериб қўйган. Яратганга ихлосли итоат, қуллик, инсоннинг ҳақиқий ҳурлигини таъминлайди. Бандага ва нафсига қуллигидан халос этади. Аллоҳ эркимизни шундай белгилади. Мусулмон жамияти шундай эркинликка асосланади. Ислом банданинг ҳурлигини бошқага шундай дахлсиз қилди. Маърифатсиз инсонлар, имонсиз жамиятлар эса доимо ана шу олий ҳуқуққа тажовуз қилиб келишади.

Бир кун борлигини билдириб руҳим,

Деди: эрк, озодлик менинг ҳуқуқим.

Руҳимга қанот бахш айлаган илм,

Мени шу қанотдан айирма энди.

Демак, асл илм, Яратганни  танитган илм руҳиятимизга қанот бағишлар, ақлимизни, шууримизни  ишга солар, ҳар бир муаммога ечим топиб берар, ички имкониятимизни ишга солишимизга бетизгин имкон ҳозирлар экан.

Ҳар бир кун олдимизга янги талаб қўяди. Мақсадимиз билан интиламиз. Илмимиз даражасида ечамиз.

Энди ҳар тонг эрта бошлайман куним,

Толиблик қиламан, нурланар кўнглим.

Толибликни одат қил деган, илм,

Мени шу одатдан айирма энди.

Мукаммал исломий ҳаёт тарзимиз – шу. Тонг отмай муслим уйғонади. Покланиб, Қуръон билан, ибодат ва дуо билан кунини бошлайди. Толибликдан кўнгли нурланади.

Бир кун кўрсатар-ку ўзимнинг комим,

Мен йўлга тушганман, етмоқ илинжим,

Сафар – саодатнингдарғаси, илм,

Мени саодатдан айирма энди.

Бир инсон бутун умр шу биттагина шеърга асосланиб яшаса ҳам арзийди.

Ажрини, мукофотини эса маърифатли шоиримиз Чори Аваз руҳониятига кўпайтириб-кўпайтириб берсин. “Илм” то Қиёмат қадар Чори Аваз учун садақаи жория бўлишини Яратгандан сўраймиз.

***

Адабиёт, унинг энг гўзал, беҳудуд шакли шеърият биринчи сўздан ўзининг нималарга қодирлигини кутилган-кутилмаганда маълум қилади. Шу сўз бош сўзга айланади. Ном, тамсил, умумлашма, тилсим ҳам бўлади. Шунинг-чун адиб, шоир изланишни шундан бошлайди. Зеро, кўнгилни шу сўз чорласа, қанчалик ҳузурбахш ва тумордай қадрли бўлади. Чори Авазга бу томондан ҳам Худо берган. Унинг ҳар бир китоби номида катта ва кўп маънолар мужассам: шеърият, сир, гўзаллик, яхшилик ва яхлитлик… Унинг биринчи китоби номини биласиз – “Тортилган камон”. Бу номдан ибтидо, янгилик, ҳақиқий умр, йўлга чиққанлик, жангга киришганлик, манзил сари йўналганлик маънолари сезилиб туради. Шу қаторда, алпомишлар, кенжа ботирлар қисматини, уларнинг тортилган камонларини бу ном тирилтиради, уйғотади. Овоза ҳам қилади. Ҳақиқий ижодкор ҳам аслида халқининг энг қадим, энг зўрабор, энг машҳур тимсолга айланган қаҳрамонлари руҳий қуввати билан йўлга чиқмайдими?! Уларнинг янги замондаги тимсоли, издоши, меросхўри бўлиб танилмайдими?! Миллий ўзлик ҳам аслида шундан бошланади. Умуминсоний қадриятлар миллий воқелик ва кишилар тимсолида овозни фарқлатади, қиёфа ҳам беради. Истеъдодлар миллий сийратлардир. Ҳолбуки, бу ном, даставвал, бир туркумга ном сифатида баҳор ҳақидаги шеърларга берилган, уларни бир бўлинмага – бир “отряд”га навбати билан жойлаштиришга қўл келган. Лекин борган сари бу қобиқни ёриб мавзудан ташқарида ҳам ҳолат ва жараёнларни, феъл ва атворларни образли тарзда англатаверади.

Унинг иккинчи китоби номи – “Куз эртаси” атама сифатида мутлақ янги. Шунгача бундай тарздаги сўз бирикмаси ё иборани мен учратмаганман. Топилма яна образли. Табиатга, Одамга, Оламга бир йўла нисбатлаш. Шу қадар соф, романтик, орзиқтирувчан ва армонли. Худди шундай шоир шеъларининг, хусусан, китобларининг номлари унинг маслаги, эътиқоди қалдирғочларидай таассурот қолдиради. Муаллифдан ҳам кўра, ўқувчига қаратилган туюлади ва алал-оқибат шундай бўлиб чиқади ҳам: “Уйғонишдан ўзга толе излама”. “Бахтиёрлик шу эмасми?”. Чунки шоир сўзга жуда қаттиқ ишонган. Акс ҳолда, “Сўз – музаффар инсониятнинг Қуёш янглиғ содиқ имкони”, деб ёзмаган бўларди у.

***

У – туғма адабиётшунос. Бу борада, афсуски, тўрт-бештагина мақоласини ёзиб қолишга улгурди, холос. Мутолаа давомида, нашрга тайёрлаш жараёнида туйган, янги, ўзига хос қанчалар ҳақиқатлари, фақат ўзига хос дилбар қарашлари, чуқур таҳлил ва талқин билан йўғрилиши мумкин мулоҳазаларини қоғозга туширишга улгурмай  ўзи билан тупроққа олиб кетганини бизга қолган мақолалари ва эсселаридан ҳам сезмаслик мумкин эмас. Шу боис адабиёт, адабиётшунослик қанчалик нарсани бой берганини ўйлаб, баттар маъюслигимиз ортади. Зеро, адабиёт тараққиётинигина эмас, адабиётшунослик ривожини ҳам аксарият ҳолларда, адиб ва шоирларнинг бадиий асарлари қаторида, адабий қараш ва фикрлари белгилаб келади.

Чори Авазнинг ўша тўрт-бештагина мақола-эсселари ҳеч кимникига ўхшамайди. Руҳи, шакли, ғояси ва вазифаси юзасидан бетакрор адабий обидалардир.Уларнинг ҳар биридаги ўзгача ва яхлитлигининг бир қиррасиадабиётшунослик бўлгани ҳолда адабий асар каби тин олмай, қизиқиш билан ўқилади. Зеро, унинг Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи таассуротида ёзилган “Ўлим – ишқ мураббийси”, турк адиби Рашод НуриГунтекиннинг “Чолиқуши” романи мутолааси таъсирида битилган “Бахтиёрлик шу эмасми?” эсселарида топилган шакл ҳикояга жуда яқин. “Ўлим – ишқ мураббийси” баҳс, икки адабиётчи ўртоқнинг тортишуви, бундан ҳам тўғрироғи, бир кўнгилда, ботинан кечган икки хил фикрнинг тадрижи, такомили асосига қурилган. Албатта, бунга яқин услуб Абдурауф Фитратнинг Мирза Бедил биргина рубоийси сабаб гурунг-мақолада ҳам учрайди. Фитратнинг битигидан Чори Аваз хабари бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, эссеси ҳам мавзу, ҳам маъно жиҳатидан ўзгача бир талқин. Ушбу мақола олдига қўйилган масала эса янги ва шу қадар муҳим ҳамдир.Муаллиф муҳаббатнинг даражасибаҳонасида романчилигимиз асосчисининг энг машҳур асари,энгасосий қаҳрамонлари ички дунёси ва ташқи ҳолатини ҳазрат Навоийнинг машҳур марғуб “Хамса” қаҳрамонларига солиштириб, тортишув шаклида адабиётшунослигимизда ҳеч бир адиб ёки адабиётчи жиддий текширмаган ва адолатли баҳоламаган масалани ўртага ташлайди. Асар яратилганидан қарийб 70 йил ўтганида, Кумуш ва Отабек кўнглидаги ишқ, унинг даражаси, муҳити, давриМаънавиятнинг энг баландмезонига тортилади. Эссе қизиқиш билан ўқилишидан ташқари, адабиётшуносдан ҳам жуда синчков бўлишни талаб қилади. Бўлмаса, баҳсда ўртага ташланган камида икки хил фикр, уларнинг залвори, ҳақиқати, шу қатор, бирма-бир келтирилган дастаклари орасида адашиб қолиш, юзаки мутолаада кўтарилган масалага, муаллифнинг жуда нозик бир зар тола билан ҳақиқатни кўнгил кўзига кўрсатганини ҳатто фарқлолмай қолиши ҳам мумкин. Ўқувчини қўя турайлик, анчайин “қодирийшунос”ларнинг “Ўткан кунлар” ичига киролмаслиги имонга бориб тақалади. Ярим асрдан буён дин-диёнатдан узилиб, диний амрларга амал қилишгина эмас, алифни калтакдан фарқини билмаганлар қандай қилиб Қодирийнинг этик ва эстетик қарашлари таҳлилига тиши ўтсин. Чори Аваз эса имон тотини билган, шариатга амал қилган, тариқатни севган, унга кўнгилдан боғланган адиб сифатида бу ишққа ташхис қўяди.Романнинг вазифаси ва хизматини тўғри баҳолайди. Шу қатордабу асарни яна ҳам чуқур англашга, янгича таҳлил қилишга рағбат ҳам уйғотади. Чори Авазнинг “Ўлим – ишқ мураббийси” бу йўлда биринчи муваффақиятли уринишдир.

Ўтган асрнинг 60-, 70- йилларидан буён шеъриятимизнинг янги, ёрқин вакиллари қаторида Рауф Парфи номи ҳам қайд этилиб келинади. Унинг ижоди теграсида бир-бирини рад этувчи мунозарали фикрлар, баҳслар ҳам талайгина. Бундан янги шеъриятимиз ўзига йўлни осонлик билан топмаганини, изланувчан ижодкорни қабул қилиш кўпинча мураккаб кечишига амин бўлиш мумкин. Лекин бу борада тадқиқотлар қани? Жумладан, Р. Парфи ижоди борасида ҳам жиддий бир тадқиқот ҳамон яратилганича йўқ. Унинг ҳақиқий маънодаги қудрати кўрсатилмаса, афсуски, ҳар қандай гўзал адабиёт ҳам тобора оммадан узоқлашиб бораверади… Чори Аваз “Изланиш излари” мақоласидаёқ Рауф Парфининг эътиборга арзигулик изланишларини кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мақолада шоирнинг шеъриятимизга олиб кирган янгиликлари – Шарқу Ғарбдан ўрганишлари, улар нималардан иборатлиги тадқиқ этилади. Шеъриятимиз учун янги шеърий жанрлар – сонет, рондель, танка, хакку ва бошқа адабий жанрларга, уларнинг Р.Парфи ижодида қандай рўй ва бўй кўрсатганига, шоирнинг новаторлигига тўхталади. Чунки Чори Авазёш шоир сифатида ўзига янги йўл излаганида устоз Р. Парфи тажрибаларини кузатган, ўрганган ва булар ҳақидаги қарашлари шаклланиб борган. Шунинг учун ҳам шоир, бир адабиётшуносдан кенгроқ даражада фикр юрита олади. Биз тобора очилиб борган Чори Аваз шеъриятини кузатганда, у биринчи навбатда, ўзига руҳан ва маънан яқин устоз шоирлар А. Орипов, Рауф Парфи, Ш. Раҳмон ижодини ўрганиш орқали ўзига янги ижодий йўл топганининг гувоҳи бўламиз. Адабиётшунослигимизда эса, унда-бунда сийрак мақолаларни айтмаганда, Чори Авазники каби янги изланишларни тадқиқ қилиш қарийб кузатилмайди.

Чори Аваз адабий янгиликларни ўшандаёқ ичкин сезган. Шунинг учун адабиётшуносликдаги саёз таҳлилларга қарши адабий қарашга курашга кирганига “Руҳиятни покловчи шеърият” мақоласи ёрқин мисол бўла олади. Унда ўтган асрнинг 80- йилларида танқидчиликнинг Рауф Парфи шеъриятига носамимий муносабати, думбулларча таҳлилу талқинлари очилади. Шулар асносида Р. Парфи шеърларининг гўзал санъатларига эътибор қаратилади. Шундай таҳлиллар билан интеллектуал адабиётнинг бадиий қутбларидан хабар топган шеърхон уни англашни ва қадрлашни ҳам ўрганади.

Чори Аваз “Юлдузча” (“Чўлпон”) нашриётида ишлаган қисқа бир даврда бу нашриёт миллатдошларга ҳам маърифий, ҳам тарихий, ҳам бадиий китобларнинг энг яхшиларини нашр қилишда юртда биринчилар қаторида бўлди. Бу ишда фидойи ва иқтидорли жамоа сафида унинг ҳам хизматлари беқиёсдир. Ҳолбуки, бу нашриёт, номидан билса бўлади: “Юлдузча” (ҳозирги “Чўлпон”), болаларга, уларнинг ҳам энг кичиклари – боғча болаларига китоблар чиқаришга мўлжалланиб ташкил этилган эди.

Чори ака шу йилларда бадиий таржимага ҳам зўр берди. У фин халқ эпоси “Калевала”ни жаҳон адабиёти  намояндаларининг бир қатор шеър ва ҳикояларини маҳорат билан таржима қилганида, биринчи  навбатда миллатни уйғотадиган, ҳақсизлик ва зулмни фош этган асарларга эътибор қаратди. Менинг назаримда, унинг таржималари орасида ХХ аср япон ёзувчиси Рюноскэ Акутагавадан қилган таржималари алоҳида ажралиб туради ва жиддий салмоққа эга. Биз бунгача она тилимизда Акутагаванинг бир-икки ҳикоясини ўқиган, бу адиб ҳақда кам билар эдик. Унинг Чори Аваз таржимасидаги “Қоронғуликдаги суҳбат” ва “Пигмей сўзлари”дан шу нарса маълум бўладики,буюк адибнинг адабий қарашлари навқирон шоиримизни ниҳоятда мутаассир қилган. Буларда Акутагавага хос кутилмаган бадиий кашфиётларни ҳам, жаҳон адабиётининг энг ёрқин адибларига муносабатни ҳам, умуман, бадиий асарга хос айрича жиҳатлар борасида ҳеч кутилмаган мулоҳазалар билан бир йўла танишиш имкони бор. Буларнинг Чори Аваз ижодига таъсир қилгани,адабий қарашлари шаклланишидақўшгани, шубҳасиз. Шу маънода Акутагаванинг мана бу сўзлари, менга Чори Аваз, унинг ижоди ҳақида ҳам айтилганидай:

“Талант билан бизнинг орамизда бир қадам масофа бор, холос. Замондошлар ҳеч қачон бу бир қадамнинг узунлиги минглаб ри эканлигини тушунмайдилар. Сўқир авлодларҳам буни англамайдилар. Замондошлар шу боис талантни ҳалок қилишса, авлодлар уни кўр-кўрона мадҳ этадилар”.

“Адабий асардаги сўз сўзликлардан топиб бўлмас нафосати билан асир этиши керак”.

***

“Устоз” ҳикояси Чори Авазнинг қўлидан ёзувчилик, психологик адиблик кела олишининг исботи. Ҳаваскор ёзувчи ҳикоя тасвирининг қаеридадир хомлигини билдириб қўяди. “Устоз” эса интеллектуал наср намунаси. Энг қийин бир бадиий тадқиқ –ижодкорнинг руҳияти турланиши ва яхлитлигини уйғунлаштира олиш. Бу ҳикояни ҳам синчиклаб мутолаа қилгангина адиб олдига қўйган мақсадга етганини англайди, бўлмаса, таассуроти чалалигича қолиб кетиши, ҳеч гап эмас.Китобхон қайта-қайта тасвирга эътибор қилгани қадар навқирон ва тажрибали ижодкор руҳиятидаги хатти-ҳаракатларга солинган кўзгудан ҳайратга тушади. Санъат қасри, эҳтимол,санъат лабиринти шундай бўлар. Ўзбек халқ эртакларида тасвирланганидек, қирқинчи хонада нима борлиги ё мана бу бурилишдан ким, қандай тарзда чиқиб келишини олдиндан ҳеч ҳам билиб бўлмайди… “Устоз” –  шу қаср ичи, шу санъат қасри меъморининг ҳам ботини ҳақида яхлит бир асар…

***

Чори Аваз “Наврўз олдидаги ўйлар” шеърини шундай якунлайди:

Эрта бор гулларин сочади бу йил,

Қушлари келади уни кўргани.

Қани айт, сочмоққа ниманг бор кўнгил?

Сени ким кўргани келар, айт, қани?

Юқорида шу саволга жавоб беришга уриндик. Унинг шеъриятигина эмас, насри, мақолалари ва ҳатто таржималари ҳам севиб мутолаа қилинаётган экан,Чори Аваз ҳаёт, у иккинчи умрини яшаяпти. Чори Аваз ҳаёт шоири – Ҳаётга керак шоир. Унинг шеърлари маънавий ҳаётимизга гоҳо маъюслашиб, гоҳо ғамга ғарқ бўлиб яшашга талпинётган кўнгилга нажоткор қўл каби жуда ҳам керак. Зеро, унинг яшовчанлигини биринчи белгиси – у ҳар қачон кўнглимизга умид беради.

Юрагим,

Ёввойи лаззатдан кечгил,

Осмондек ювиб тур доим йўлингни.

Тун томон чўзилса,

Аямай,

Ишонч тиғи билан кесгин қўлингни.

Бу бизга сабоқ, тарбия; нафс ва имон курашида дастур эмасми? У фаолиятсизликдан асрайди. Номардликдан қайтаради. Яхшилик яхшиликни чақиришини башорат қилади.

Чўчима, илгари юравер илдам,

Майлига адашгин, улоқиблар кет.

Агар тирик юрса, албатта, одам

Бир кун ўзлиги-ла келар бетма-бет.

Ўша кун азобнинг қадри ортади,

Ўша кун минг ёшга қўяди қадам.

Ўша кун таъмирлаб олади ёдин

Ўзлигини топган ҳар битта одам.

Шоирликнинг биринчи мандати ва абадиятгача давом этар муддати – бу унинг умид бера олишидадир. Менинг назаримда, ҳар бир ўқувчи шеъриятдан ўзи учун ана шу туйғуни бахш этувчи сатрларни излайди. Умидга муҳтожлик ҳар бир кўнгилнинг ҳамроҳидир. Ҳар бир кўнгил тинимсиз умидни таъқиб қилади. Уни топган, унга етган ўқувчидан саодатманд киши йўқ. Умид берувчи шоир, ўзига ишонтирувчи шоир унинг бир умрлик шоиридир. Шоирнинг рост ва гўзал УМИДи шеъриятга ошно ҳар қандай руҳиятнинг қудратли қанотидир. Мен Чори Авазнинг бир шеърини биламан. Уни кимдир ҳар куни оддий ҳаётга эмас, ҳаёт-мамот курашига отланган кишидай ўқийди, такрор-такрор қайтаради. Чунки бу шеър шеърхонгамардона яшашга куч бера олади, иродасини мустаҳкамлайди.

Эй сен, йироқларга кўзини тикиб,

Умидлар ортидан эргашган одам.

Шуни унутмаки, ҳар бир сўқмоқдан

Сенга ҳамроҳ бўлиб кетяпман мен ҳам.

Толиқсанг қувватман, чанқасанг агар

Узоқдан милтиллаб тургувчи булоқ.

Ул порлоқ манзилга етиб бормоқлик

Дўстим, сендан кўра менга муҳимроқ –

дея олиши учун киши қанчалик олижаноб, мард, бағри кенг бўлиши керак. Аслида инсонлик, мусулмонлик, шоирлик бахтиёрлиги шу. Чори Аваз – мана шундай бахтиёрликка ҳақли шоир!

Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ

  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • kudahoki
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • padibet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • ayamjp
  • ayamjp
  • slot gacor 777
  • slot gacor
  • ayamjp
  • ayamjp
  • ayamjp
  • slot gacor hari ini
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • desabet
  • desabet
  • rejekibetapk77.online -hoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • bandar togel
  • slot gacor
  • judi bola
  • slot gacor
  • toto slot
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot88
  • slot gacor
  • slot 5k
  • slot depo 5k
  • toto slot
  • slot gacor
  • toto
  • toto togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • hongkong pools
  • depo 5k
  • situs toto
  • situs toto
  • situs togel
  • situs togel
  • hk pools
  • situs toto
  • situs togel
  • bandar togel
  • slot gacor
  • bandar togel
  • desabet
  • toto togel
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto slot
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel 4d
  • situs toto
  • desabet
  • toto slot
  • toto slot
  • slot gacor
  • judi bola
  • toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel 4D
  • kudamania
  • rejekibet
  • situs togel
  • slot gacor
  • toto togel
  • Slot Gacor Hari Ini
  • toto togel
  • kudamania
  • slot gacor
  • toto togel
  • slot dana
  • situs toto
  • slot gacor
  • toto togel
  • situs togel
  • situs toto
  • slot resmi
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot hoki
  • slot gacor
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs slot
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot hoki
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot88
  • slot gacor
  • slot gacor
  • judi bola
  • slot hoki
  • slot hoki
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • kudahoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desamania
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • togel
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • judi bola
  • judi bola
  • situs hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto togel
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs toto
  • situs togel
  • toto slot
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • situs togel
  • situs togel
  • situs togel
  • bandar togel
  • slot resmi
  • slot gacor
  • slot hoki
  • slot gacor
  • slot resmi
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • toto slot
  • slot gacor
  • situs toto
  • slot gacor
  • slot dana
  • hk pools
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • slot gacor
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot maxwin
  • desabet
  • slot gacor
  • situs toto
  • desabet
  • slot gacor
  • desa bet
  • desabet
  • Kudahoki
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • situs togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot maxwin
  • toto togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot gacor
  • slot resmi
  • situs hk pools
  • desabet
  • slot gacor
  • slot hoki
  • desabet
  • desabet
  • ayamjp
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot gacor
  • togel
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs togel
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • togel
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs togel
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • kudahoki
  • desabet
  • slot gacor
  • slot gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • togel
  • kuda hoki
  • desabet
  • situs judi
  • desabet
  • situs gacor
  • desabet
  • situs gacor
  • desa bet
  • desabet
  • toto
  • desabet
  • desabet
  • togel
  • desabet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desa bet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • situs toto
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • slot 5k
  • desa bet
  • slot gacor
  • situs gacor
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet
  • desabet