Слайдер

Президент Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ёшлар медиа холдинги» тузишни таклиф қилди

Чоп этилди Dekabr 27, 2019 Президент Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ёшлар медиа холдинги» тузишни таклиф қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган теле ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», – дея таъкидлаган Президент.

Йиғилишни видеоконференция орқали Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатиб борди.

Фото: Президент матбуот хизмати