Каъбатуллоҳ калити
Буюк муҳаддис Абдураҳим Қушайрий Маккада бўлган кезлари қаттиқ дардга чалинди. Ҳатто ҳаётдан умидини узаёзган эди.
Бир куни Каъбатуллоҳ калитига эгалик қиладиган оиладан бир киши келиб, унга: “Оғзингни оч”, деди. Абдураҳим оғзини очди. Ҳалиги киши Каъбанинг калитини унинг оғзига солиб айлантирди-да, сўнг бутун танасига теккизди.
Абдураҳим айтади: “Мен худди кишандан озод этилгандай ўзимни жуда тетик ҳис этдим. Аллоҳ таоло шу калит баракотидан дардимга шифо берди”.
Бу воқеа Имом Ҳофиз Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг “Табйин” асарида келтирилган.
Азизбек ХОЛНАЗАРОВ тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 12-сонидан