Исламофобия қандай юзага келди?
Шайх Ғаззолийнинг бир фикрларини айтиб ўтиш ўринлидир: «Бугунги кунда диндорларнинг айби туфайли дунёнинг ярми мусулмон эмас. Худди шунингдек, тариқатда ҳам сохта, жоҳил пирлар одамларнинг тариқатдан қўрқишига, тасаввуфдан ихлоси йўқолишга сабабчи бўлиб қолишди», яъни мусулмонлар ўзларининг ёмон ахлоқлари, ёмон феъллари билан одамларда Исломга нисбатан ёмон тушунча ҳосил қилиб қўйдилар. Натижада одамлар Исломдан қўрқадиган бўлишди, исламофобия юзага келди. Бу киши барчага маълум ва машҳур Абул Ҳамид Ғаззолий эмас, балки Мисрда, шайх Шаъровийлар билан бир даврда яшаган Муҳаммад Ғазалий роҳимаҳуллоҳдир.