“Иншааллоҳ” сўзи немисчага ҳам кирди
Мусулмонлар одатий тарзда ишлатадиган “иншааллоҳ” сўзи немис тили луғатига киритилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
Германияда энг муҳим имло луғати сифатида эътироф этилувчи Дуден луғатининг интернетдаги сайтида “иншааллоҳ” сўзи “’inschallah” шаклида берилди. Луғатда бу сўз “Аллоҳ хоҳласа” деган маънони билдириши айтилган.
Шунингдек, мазкур сўз аслида арабча экани ва мусулмонлар уни тез-тез ишлатиши маълум қилинган.