Болалар учун энг яхши ва ёмон мамлакат рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), болалар учун энг яхши ва ёмон мамлакат рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон 180 мамлакат орасида 71-ўринни заб этди. Норвегия, Жанубий Корея ва Нидерландия энг яхши мамлакатлар сифатида қайд этилди.
Энг паст кўрсаткични эса Сомали, Чад, Марказий Африка Республикаси кўрсатди.
Ҳисоботни тузишда мутахассислар ҳаёт, соғлиқ, таълим, экология ва иқтисодиёт тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишди.