Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг силашлари билан шифо топди
Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Абдуллоҳ ибн Атик Абу Рофиъни ўлдирганда уйининг устидан ерга йиқилиб болдири синди. Абдуллоҳ ибн Атик айтади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳодисани сўзлаб бердим. У зот: “Оёғингни узатгин”, дедилар. Мен оёғимни узатдим. Оёғимни силадилар, оёғим гўё ҳеч қачон оғримагандек ҳолатга келди»[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган