Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг вафот этганини хабар қилишлари
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг вафот этганини у ўлган куни хабар бердилар ва саҳобаларини намозгоҳга чиқариб, саф торттирдилар. Унга тўрт такбирдан иборат жаноза намозини ўқидилар»[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган